Илмий-амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
  • 13 Февраль 2018

Илмий-амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида Буюк Британиянинг Вестминстер демократия жамғармаси делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Меҳмонларга Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мамлакатда ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий соҳаларни жадал ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилаяпти. Хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашувда икки палатали парламент, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Чет эллик мутахассислар жамғарма дастурлари ҳақида сўзлаб беришди. Қайд этилганидек, мазкур жамғарма фаолияти, асосан, сиёсий партиялар ва парламентлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Томонлар ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, ахборот-таҳлилий материаллар алмашиш, қонун ижодкорлиги соҳасида халқаро тажриба ва илғор амалиётни ўрганиш бўйича илмий тадқиқот тадбирларини ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Қобил ХИДИРОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn