Космик тадқиқотлар ва технологиялар бўйича Президент фармойиши қабул қилинди 
Космик тадқиқотлар ва технологиялар бўйича Президент фармойиши қабул қилинди  Фото: National Geographic
  • 13 Февраль 2018

Космик тадқиқотлар ва технологиялар бўйича Президент фармойиши қабул қилинди 

Давлатимиз раҳбари томонидан 12 февраль куни Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш тўғрисидаги фармойиш қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш мақсадида ишчи комиссия тузилди. Мазкур комиссия космик ва спутник технологияларни жорий этиш бўйича техник иқтисодий лойиҳаларни комплекс таҳлил қилади, мазкур технологияларни ўзига хос жиҳатларини ўрганади, спутник алоқаси бўйича миллий тизимни яратиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади. Ўз навбатида, космик фаолият иқтисодий ўсишининг локомотивига айланган давлатларнинг тажрибасини кўриб чиқади.

Комиссияга икки ой ичида аниқ таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотлар, шунингдек, юқоридаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тақдим этиш топшириғи берилди.  

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn