Ўзбекистоннинг икки элчиси дипломатик миссиясини якунлмоқда  
  • 12 Февраль 2018

Ўзбекистоннинг икки элчиси дипломатик миссиясини якунлмоқда  

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Икром Назаров 15 февраль куни ўзининг дипломатик миссиясини якунлайди. 

Бу ҳақда “Казинформ” ахборот манбасида маълум қилинди.

У икки давлат ўртасидаги самимий ва дўстлик муносабатлари бундан кейин ҳам икки халқ фаровонлиги йўлида янада ривожланишига ишончи комил эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, И. Назаров ушбу лавозимга 2016 йил январь ойида тайинланган эди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган Шоқосим Шоисломов шу йил 9 февраль куни ўзининг дипломатик миссияси якунлагани муносабати билан ушбу давлат ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашганди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзаро мулоқот давомида иккитомонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда ўзаро манфаатдорлик касб этувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди.

С. Аслов элчига узоқ вақт давом этган профессионал фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, Ш. Шоисломов 2004 йилдан буён Ўзбекистоннинг Тожикистондаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn