XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 04 Июнь 2014

ННТ: Якдиллик ва ҳамжиҳатлик

Пойтахтимизда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур ассоциация аъзолари ва таъсисчилари, қатор вазирлик ҳамда идоралар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир ассоциация томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби, мамлакатимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти, истиқболдаги устувор вазифалари, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги мавқеини янада ошириш, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя ҳамда бошқа соҳаларда ижтимоий шерикликни ривожлантириш масалаларига бағишланди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнида, хусусан, ижтимоий-иқтисодий тараққиётга хизмат қилувчи давлат дастурлари ижросини таъминлашда фаол қатнашмоқда. Фуқаролик жамиятининг барқарор институти ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишда, аҳоли бандлик даражасини кўтариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёшлар таълим-тарбияси каби долзарб йўналишларда самарали иш олиб бораётир. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўз аъзолари салоҳиятини оширишга эътибор қаратиб, уларнинг манфаатларини илгари сурган ҳолда, саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда. Ўз навбатида,  ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга татбиқ қилишда яқиндан кўмаклашаяпти.
Эътироф этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси фаолияти сезиларли даражада кучайди. Айниқса,  у давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган мақсад ҳамда вазифаларни рўёбга чиқаришда фаол иштирок этаяптики, бу нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти кўламини янада кенгайтиришга катта туртки бўлди. Концепция доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, уларнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклигини, жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини кучайтиришга доир ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда таомилларни такомиллаштиришга қаратилган кенг миқёсли дастурларнинг амалга оширилиши  ННТнинг жамият ва давлат бошқаруви ишларидаги ролини мустаҳкамлади.
Хусусан, уч мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида жойларда “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ва ижтимоий аҳамиятга эга бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича жамоатчилик муҳокамалари ўтказилди.
Охирги уч йилнинг ўзида марказда ва ҳудудларда мингга яқин тадбирлар, жумладан, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ташкил этилди. 2012 ва 2013 йилларда вилоятларда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий, пойтахтимизда эса Миллий форумлари бўлиб ўтди.
— Анъана тусини олган Миллий форум юртимиздаги турли соҳа ва йўналишлар вакилларини ўзида бирлаштириб, нодавлат нотижорат ташкилотлари жипслиги юқори даражада эканлигини намоён этди, — деди ЎзННТМА аъзоси, Сурхондарё вилоятидаги “Аёл ва замон” ННТ раҳбари Г. Хўжаниёзова. —  Мазкур ташкилотларда фидойи, эл-юрт равнақига камарбаста инсонлар меҳнат қилишмоқда. Бу ягона ғоя атрофида ҳамфикрларни бирлаштирган ва давлатимиз равнақига катта нафи тегадиган кучдир. Айтишим жоизки, ассоциацияга бирлашиб, салоҳиятимиз янада ортди. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг эркин  ва самарали фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий асос яратилиб, улар давлат ва жамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани шарофати ўлароқ, таклифларимиз, интилишларимиз давлат дастурларида, қонунларда ўз ифодасини топаяпти.
— Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти натижалари, амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар улар жамиятда ижтимоий масъулият ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга ижобий таъсир ўтказаётганининг тасдиғидир, — деди Қашқадарё вилоятидаги “Юксалиш” ННТ раҳбари З. Ҳайдарова. — Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз Конституциясининг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида таъкидланганидек, бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда,  уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий ва ҳуқуқий маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда.
Йиғилишда айтилганидек, халқаро ҳамкорлик ассоциация фаолиятининг муҳим йўналишларидан саналади. Хусусан, Европа Иттифоқи Комиссияси, БМТ Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ ва бошқа халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилган. Ана шу ҳамкорлик асосида маҳаллий 60 та нодавлат нотижорат ташкилоти иштирокида 41 қўшма лойиҳа амалга оширилди. Тажриба алмашиш, мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларининг тутган ўрни, соҳада қилинаётган ишларни  халқаро жамоатчиликка атрофлича ва холисона етказиш мақсадида ҳамкорлар билан биргаликда йигирмадан зиёд халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар уюштирилди. Уларда юздан ортиқ халқаро экспертлар, Ўзбекистондаги 350 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
— “БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари амалга оширилишида нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида ўтган халқаро конференция кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди, —  деди Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раиси ўринбосари С. Сангинов. — Халқаро экспертлар томонидан республикамизда МРМни амалга оширишда эришилган муваффақиятлар, аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган давлат дастурлари ижросини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари ўрни юқори баҳоланди. Айтиш лозимки, нодавлат нотижорат ташкилотлари фикр-мулоҳазалари асосида уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ННТ ҳамда халқаро ташкилотлар билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш мақсадида ЎзННТМА томонидан ўтган давр мобайнида 36 та меморандум ҳамда келишув имзоланди, ҳудудлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида 500 та келишув тузишга кўмаклашилди.
— Ташкилотимиз, асосан, аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам беради, — деди Андижон вилоятидаги “Меҳримиз сизга” ННТ раҳбари Х. Мирзараҳимова. — Вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаганмиз. Зеро, жамият ҳаётига дахлдор ишларда ижтимоий шериклик бу борадаги ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Бугунги кунда биз бошқа кўплаб ташкилотлар сингари давлат тузилмалари билан ҳамкорлик қилиб келаяпмиз. Бу эса амалга оширилаётган чора-тадбирлар манзиллилигини таъминлагани ҳолда, ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни бажариш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Шу ўринда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ижросини таъминлашда иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 2011 йилдагига нисбатан уч баробар ошганини келтиришнинг ўзи кифоя.
Айни чоғда давлат органлари томонидан ҳудудлар ва умуман, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир дастурлар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб этишда ассоциациянинг роли сезиларли даражада ошди. 2013 йилнинг ўзида 3 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти иштирокида соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит муҳофазаси, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари ижроси бўйича 40 та жамоат эшитуви ўтказилди.    
— Ўтган тўққиз йил давомида ассоциацияга аъзо бўлган Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз йўналишларини мустаҳкамлаб олди, — деди Навоий вилоятидаги “Имконият”  ННТ раҳбари К. Бобоқулова. — Улар ижтимоий секторининг қонунчилик базасини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кузатиб бориш, долзарб мавзуларда маърузалар тайёрлаш, соғлиқни сақлаш, таълим тизими, экология, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳалардаги давлат дастурлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича парламент ва давлат тузилмалари таркибидаги комиссиялар, эксперт кенгашлари, ишчи гуруҳлари таркибида фаолият юритаётир. Жамоатчилик назоратини амалга оширар экан, нодавлат нотижорат ташкилотлари жойларда кўплаб муаммоларга ечим топиш, давлат бошқаруви органлари масъулиятини оширишга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бугунги кунда вилоятимизда ҳам давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бирорта қарор иштирокимизсиз қабул қилинмаяпти.  
— ЎзННТМА фаолияти таҳлили ўз ишимизга холис баҳо бериш, фойдаланилмаган имкониятларни аниқлаш, истиқболдаги устувор вазифаларни белгилаб олишда айни муддао бўлди, — деди ассоциация кенгаши раиси А. Каримов. — Келгусида биз нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан долзарб, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашимиз, ННТ фаолларининг жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги профессионал кўникма ва малакаларини юксалтиришимиз зарур. Тан олиш керак, жойларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ахборот ва ташкилий соҳадаги фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш ҳозирча етарли даражада эмас.   
Йиғилишда таъкидланганидек, ЎзННТМА истиқболда асосий эътиборни мамлакат ҳудудларида давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратади. Аҳоли фаоллигини, биринчи навбатда, ННТ томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ҳам устувор вазифалар сирасига киради. Шунингдек, ННТнинг моддий-техник ва кадрлар базасини мустаҳкамлаш, уларнинг молиявий ҳамда институционал мустақиллиги, барқарорлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом этади. 

Фарида МАҲКАМОВА,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+