XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди Сарҳад билмас дўстлик Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда янгича ёндашув Файзулла Муллажонов Очиқлик, ошкоралик  ва масъулият Қурилиш саноатида йирик лойиҳа Бебаҳо маданий мерос ва сайёҳлик салоҳияти  Мурувват тадбирлари давом этмоқда Ўзбекистон — Туркманистон: Қардошлик ришталари мустаҳкамланиб, ҳамкорлик юксак натижалар бермоқда Тинчлик ва барқарорлик — тараққиётнинг муҳим омили Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мамлакатларимиз тараққиётига йўналтирилган дадил қадамлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон — Европа Иттифоқи: парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Президент соврини — илғорларнинг илғорларига
  • 03 Июнь 2014

Бола ҳуқуқлари кафолати

Маълумки, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масалалари умуммиллий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади. Зеро, халқимиз мустаҳкам оила барпо этиш, ўғил-қизларини ҳар томонлама етук қилиб камол топтириш, уларнинг бахтидан қувонишдек эзгу фазилатларга таянади.

Бинобарин, фуқаролар хоҳиш-иродасини ўзида акс эттирган Конституциямизда болалар ҳуқуқларига алоҳида урғу берилган. Унда ҳар бир боланинг жинсидан, ирқидан, миллатидан, тилидан, диний қарашлари ва эътиқодларидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари кафолатланган. Жумладан, Асосий Қонунимизнинг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги белгиланган. Давлат эса етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитиш ишларини ўз зиммасига олган. Бундай конституциявий нормалар мамлакатимизда ҳеч бир бола эътибор, меҳру муҳаббатдан четда қолмаганининг ёрқин намоёнидир. Соҳага доир қатор халқаро ҳужжатлар қабул қилиниши, тегишли қонунчилик ҳужжатларининг кучга кириши асосида мазкур ҳуқуқий тамойиллар янада такомиллаштирилди.
Чунончи, истиқлол йилларида болалар ҳуқуқлари ва манфаатларига тааллуқли барча халқаро шартномалар ратификация қилинди. 2008 йилда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Унда болаларнинг ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишда ота-оналар, маҳалла, таълим муассасалари, давлат органлари ва кенг жамоатчиликнинг вазифалари, умуман, бу борада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилди.
Ўз навбатида, бошқа қонун ҳужжатларида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида вояга етмаганлар учун алоҳида ҳуқуқлар назарда тутилган. Улар белгиланган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш, санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш, соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш каби ҳуқуқларга эгадир. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бор вояга етмаганларга эса алоҳида имтиёз ва шароитлар яратилган.
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида 16 ёшга тўлмаган болалар, шунингдек, ногирон ва етим болаларга спорт ҳамда соғломлаштириш хизматлари бепул кўрсатилиши белгилаб қўйилган. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунда нафақат вояга етмаганлар, балки йигирма ёшга тўлмаган шахсларни алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг салбий таъсиридан сақлашга доир нормалар ўрин олган. “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасида ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВни юқтириб олганлар, касаллик босқичидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳар ойлик ижтимоий нафақа ва ногирон болалар учун имтиёзлар олиш ҳуқуқи берилган.
Бундан ташқари, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия, Жиноят, Меҳнат кодекслари, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кўплаб нормалар мавжуд. Айниқса, болаларга нисбатан содир этиладиган ҳар қандай жиноят учун жазолар кучайтирилган. Ота-оналар ёки бошқа шахсларнинг ўз тарбиясидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузишлари, уларни тарбиялашдан бўйин товлашлари, вояга етмаганлар билан уларнинг соғлиғига зарар етказадиган даражада шафқатсиз муносабатда бўлишлари учун ҳам қонун ҳужжатларида тегишли жавобгарликлар кўзда тутилган.
Кейинги йилларда дунё ҳамжамиятини одам савдоси балоси катта ташвишга солаяпти. Шу сабабли, мамлакатимизда ушбу офатга қарши кураш, айниқса, болаларни бундай хавфдан асрашга қаратилган самарали чора-тадбирлар кўрилмоқда. “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Жиноят кодексида бундай ғайриинсоний жиноят учун жавобгарлик кучайтирилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенциясини (Нью-Йорк, 2000 йил 15 ноябрь) тўлдирувчи одам савдосининг, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақида”ги Протоколи ратификация қилинди.
Албатта, бу борада Оила ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига киритилган ўзгартишлар ҳам муҳим аҳамият касб этди. Чунки шу асосда  фарзандликка олиш фақат судлар орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Бу эса болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли ҳимоялашга хизмат қилади.
Шу ўринда болаларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида алоҳида тўхталиш жоиз. Конституциямизнинг 41-моддасида бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда мазкур тамойил бугунги кунда нафақат умумий ўрта, балки ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимида ҳам рўёбга чиқарилмоқда. Соҳада эришилаётган муваффақиятлар эса дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётгани барчамизни қувонтиради.
Буларнинг шарофати билан Ўзбекистон қарийб юз фоизлик саводхонлик даражаси билан дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари сафидан жой олди. Таълим етти тилда олиб борилиши, биринчи синфдан бошлаб хорижий тиллар ўргатилиши диққатга сазовор. Ижтимоий муҳофазага муҳтож болаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик юксак даражада, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Меҳрибонлик уйларида ҳам барча шарт-шароит яратилган.
Кўриниб турибдики, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, уларни жисмоний ва маънавий-руҳий вояга етишига путур етказадиган ҳар қандай зарардан муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бу ҳақида яна кўп гапириш мумкин. Аммо бу борада яна бир мисол келтириш ўринлидир. Бизда болага ғамхўрлик нафақат дунё юзини кўрганидан бошлаб, балки ундан анча олдин бошланади. Хусусан, Оила кодексининг
17-моддасида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиши назарда тутилган. Бундан кўзланган мақсад бўлажак оналарнинг саломатлигини мустаҳкамлаш асносида боланинг соғлом туғилиш ҳуқуқини таъминлашдир. Бу борада қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, улар асосида қатор амалий ишлар олиб борилаётир.
Жорий йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши, шу номдаги Давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши муқаддас саналган болалар ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган тизимли саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Зотан,  фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишларидек эзгу ниятларни амалга оширишга барчамиз масъулмиз.

Абдукамол РАҲМОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган