Иштихонда ёпиқ сузиш ҳавзаси очилди
  • 18 Январь 2018

Иштихонда ёпиқ сузиш ҳавзаси очилди

“Мега темир-бетон” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари Иштихон шаҳрида болалар учун ёпиқ сузиш ҳавзаси бунёд этилиши ҳақида хабар топди-ю, дарҳол бу савобли ишда қатнашиш тараддудига тушди.

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан мазкур иншоот тикланишига 3 миллиард 67 миллион сўм маблағ ажратилди. Ўндан ортиқ қурилиш бригадалари беш ой давомида меҳнат қилиб, сув ҳавзасини фойдаланишга топширишар экан, унинг очилиш маросимида ёруғ юз билан иштирок этаётганларидан мамнун бўлишди. 

Бундай ҳавзалар Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Ургут ва Каттақўрғон туманларида ҳам мавжуд эди. Буниси эса тўртинчиси бўлди.

Иштихон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Олим Саъдуллаевнинг айтишича, ушбу масканда 320 нафар ўғил-қиз сув спорти билан шуғулланиш имкониятига эга.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn