Абдулазиз Комилов АҚШ Прeзидeнти маслаҳатчиси билан учрашди
  • 17 Январь 2018

Абдулазиз Комилов АҚШ Прeзидeнти маслаҳатчиси билан учрашди

2018 йилнинг 16 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан учрашди.

 

Музокараларда икки томон муносабатлари ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар, жумладан Афғонистондаги вазият ривожланиши ҳамда замонавий хавфсизликка таҳдид билан курашишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn