Қирғизистон Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
  • 13 Декабрь 2017

Қирғизистон Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. 

ЎзА хабарида айтилишича, Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. 

Мамлакатимизнинг бош майдонида қад ростлаган Мустақиллик ва эзгулик монументи Ўзбекистон танлаган йўл – мустақиллик, тинчлик ва тараққиёт тимсолидир. Ушбу монумент теран маъно-мазмуни, ғоявий-бадиий ечими билан Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсатини, халқимизнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини ўзида ифода этади.

Сооранбай Жээнбеков Мустақиллик майдони тинчлик, дўстлик ва эзгуликни тарғиб қилишда, ўзбек халқининг буюк келажакка ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга меъморий мажмуа эканини алоҳида таъкидлади. 

Қирғизистон етакчиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. 

Буюк давлат арбобининг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn