Қирғизистон парламенти Ўрта-Тўқай сув омборидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқди
  • 13 Декабрь 2017

Қирғизистон парламенти Ўрта-Тўқай сув омборидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Қирғизистон Республикаси Жокоргу Кенешида 13 декабрь куни “2017 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Ўрта-Тўқай (Косонсой) сув омборидан давлатлараро фойдаланиш бўйича Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 

Қонун лойиҳаси Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев томонидан тақдим этилган.

Келишувда Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Орто-Токой сув омборидан фойдаланиш тартиби, сув омборини эксплуатация қилиш ва сақлаш харажатларини молиялаштириш, сув омборининг иш режимини ўрнатиш ва сув олиш лимитини белгилаш бўйича доимий комиссияни ташкил этиш, сув омборининг ишлаши ва унга техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган харажатлар миқдорини аниқлаш ва сув омборида фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда Томонларнинг ҳаракатлари тартибини белгилаш кабилар назарда тутилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn