Президент Фармони: Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди
  • 13 Декабрь 2017

Президент Фармони: Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди

Шавкат Мирзиёев  2017 йил 12 декабрь куни "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни марказий ОАВларда эълон қилинди.

Фармонга кўра, 38 та штат бирлиги сонига эга  Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари негизида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги  ташкил этилди.

2018 йил 1 январдан Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили, бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига  айлантирилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn