Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Конвенция кучга кирди
  • 13 Декабрь 2017

Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Конвенция кучга кирди

2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси учун 1948 йил 9 июлда Сан Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвентсияси кучга кирди. Бу хаҳда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг ушбу Конвентсияга қўшилиши 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясида ўз ифодасини топган, ҳар бир инсоннинг уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолотловчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи умумеътироф этилган меъёрларга ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларига мамлакатимиз содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Ҳужжат илғор халқаро тажриба асосида касаба уюшмаларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади, дейилади хабарда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn