“Марказий Осиё мамлакатлари — Афғонистон” (C5+1) янги консултатив форматини яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди
  • 11 Декабрь 2017

“Марказий Осиё мамлакатлари — Афғонистон” (C5+1) янги консултатив форматини яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди

2017 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ (МОПДММ) ташаббуси ва БМТ Афғонистонга ёрдам миссияси (БМТАКМ) кўмаги билан Ашхабод шаҳрида ташкил этилган Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди.

Учрашув қатнашчилари томонидан минтақавий сиёсат ва хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига билан 46 декабрь кунлари мамлакатимизга Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг расмий ташрифининг самарали якунлари тўғрисида иштирокчиларни хабардор қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон анъанавий тарзда Афғонистонга нисбатан ўзаро ҳурмат, тенглик ва манфаатларни инобатга олиш тамойилига асосланган дўстлик сиёсатини олиб боради ва Афғонистон халқи томонидан сайланган ҳукуматни қўллаб-қувватлайди.

Учрашувда “Марказий Осиё мамлакатлари Афғонистон” (C5+1) янги консултатив форматини яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу формат минтақавий масалаларнинг бутун мажмуасини муҳокама қилишда ҳамда БМТ кўмагида тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда.

 

Учрашувда БМТ Бош котибининг махсус вакили, МОПДММ раҳбари Наталя Герман ҳам иштирок этди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn