Қирғизистон Президентининг Ўзбекситонга ташрифи кунлари маълум
Қирғизистон Президентининг Ўзбекситонга ташрифи кунлари маълум jeenbekov2017.kg
  • 11 Декабрь 2017

Қирғизистон Президентининг Ўзбекситонга ташрифи кунлари маълум

Қирғизистоннинг янги сайланган Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда шу мамлакат президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ташриф жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари амалга оширилади. Қирғизистон етакчиси режалаштирилаётган ташқи сиёсий тадбирларга жиддий тайёргарлик кўриш бўйича қатор топшириқлар берган.

Бундан аввал, 7 декабрь куни Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишлаб ўтказган йиғилишда Ўзбекистонга қўшни давлат раҳбари келиши кутилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn