Буюк ва муқаддас Ватан мадҳияси
  • 10 Декабрь 2017

Буюк ва муқаддас Ватан мадҳияси

 

Соҳибқирон Амир Темур жасоратида, саркардаЖалолиддинМангубердиматонатида, аллома Нажмиддин Кубронинг шижоатида Ватанга бўлган меҳр-садоқат мужассам. Шоирлар султони Алишер Навоийнинг “Мусофир бўл, аммо Ватан ичра бўл...” деган даъватларида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”сидаАндижоннинг қовун ва узумлари, умуман, юртимизнинг зар тупроғи, зилол суви,муаззам табиатига оид тасвирларида ҳам жонажонВатанга эҳтиром ҳамда соғинч юксак муҳаббат ила ифодаланган.

Дарҳақиқат, бу қутлуғ калом тилга олинганда вужудимизда ажибэнтикиш уйғонади. Юракни аллаловчи оҳанг қулоғимизга чалингандекбўлади. Кўз ўнгимиздан туғилиб ўсган қадрдон гўшамизу дўст-қадрдонлар сиймоси бир-бир ўтади. Ҳар лаҳза, ҳар сонияда онгу шууримиздашуълаланиб турувчи бу туйғунинг номи — Ватанга муҳаббатдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясида ана шу туйғулар юксак тарзда тараннум этилган.

Дунёда куй-оҳанг кўп, дилларни ром айлаган тароналар бисёр. Аммо Ватан тимсолига айланган қўшиқни тинглаганда, куйлаганда қалбимиз ҳаяжон ва фахрга тўлади. Вужудимизда шижоат уйғониб, хатти-ҳаракатларимизда қатъият намоён бўлади. Бинобарин, мадҳиямизда халқимизнинг бугунгидек дориламон кунларни орзу қилгани, эл осойишталигиниўзининг оромидек азиз билганватанпарварлар матонати акс этган. Мамлакат тараққиётини ўйлаган, унинг дастурхони файзу баракали, турмуши фаровон бўлишини таъминлаётганларга шу муқаддасзаминда яшаб ўтган улуғ аждодларнинг пок руҳлари мададкор бўлиши ифодаланган.

Кексаларимиз дуога қўл очганларида, энг аввало, осойишталикни, хотиржамликни тилайдилар.Зотан, эл-юртнинг тинчлиги ҳарнарсадан улуғ. Бу улуғликни қадрлаш эса ҳар бир ватанпарваринсоннинг бурчига айланмоғи лозим. Ватанпарварликнафақат ўз юртингни бало-қазолардан асраш, балки унингтараққиёти учун курашиш ҳамдемакдир.

Умуман, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, бошимиз узра муаззам байроғимиз ҳилпираганда, қалбимизнинг туб-тубида ғурур пайдо бўлади, ҳурмат-эътибор кучаяди, фахр-ифтихор ҳисси жўш уради. Зеро, Давлат рамзлари ватанпарварлик фазилатини шакллантирувчи,жонажон юртни дилдан севишгачорловчи муҳим воситадир.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, азалий орзу-истакларимиз, эзгу интилишларимиз давлатимиз рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди. 

1992 йил 10 декабрь. Ушбу сана тарихга мустақиллигимизни мустаҳкамлаш даврининг муҳим воқелиги содир бўлган кун сифатида кирди. Негаки, мазкур санадаЎзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи Қонун қабул қилинди.

Мадҳиямиз мамлакат мустақиллиги, халқ озодлиги, давлатнинг буюк келажаги ҳақида куйлайдиган,фаровон жамият қурилиши йўлида фидокорона меҳнатни тараннум этадиган истиқлол рамзидир. Шу боис қутлуғ таронанинг ҳар бирсатри юракларга чўғ солади, дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни ёдга солиб туради...

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мустақилликка эътиқодни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни мустақил давлат қуриш йўлида матонат ҳамда жасоратга, сабр-тоқат ва фидокорликка, ташаббускорлик ва курашгачақиради, миллий ғурурни уйғотади. Мадҳиямиз байрамлар, сиёсийчиқишлар, спорт анжуманлари,расмий давлат қабуллари, турлидавлат бошлиқлариникутиб олиш ҳамда кузатиш маросимлари ва қонун билан белгиланганбошқа ҳолларда ижро этилиб,давлатсуверенитетига ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн биланифодалайди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқшоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямиз жаҳон узра мустақил Ўзбекистоннинговозисифатидаянграб келмоқда.

Юксак ватанпарварлик туйғусини мужассамлаштирган мадҳиямиз бугун таълим масканларида ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат руҳида камолтопишига хизмат қилаяпти. Энди ҳарф таний бошлаган жажжи фарзандларимиз уни куйлаганида, ҳаяжонга тушамиз. Бундай лаҳзаларда халқ ва Ватан улуғланган қўшиқ дилларга юксак ҳамда беғубор туйғуларни жо этишига амин бўламиз.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn