Мигрантларнинг меҳнат, дам олиш ва ижтимоий ҳуқуқлари кафотлатланади
  • 09 Декабрь 2017

Мигрантларнинг меҳнат, дам олиш ва ижтимоий ҳуқуқлари кафотлатланади

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш ҳақидаги шартномани ратификация қилувчи ФЗ-366 сонли қонунни имзолади, дейилган президент расмий порталида.

Ушбу Федерал қонун Ўзбекистон ва Россия орасида 2017 йилнинг 5 апрелида Москвада имзоланган шартномага асосланган бўлиб, Ўзбекистон фуқароларини Россияда ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш, уларнинг иммиграциядан олдин тайёрлаш ва тиббий кўрикдан ўтказишни назарда тутади.

Ушбу қонунга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ўз мамлакатида аниқ мутахассилик бўйича тайёрланиб, тиббий кўрикдан ўтказилиб Россияга ишга юборилади. Россияда эса уларнинг меҳнат, дам олиш ва ижтимоий ҳуқуқлари кафотлатланади.

Меҳнат мигрантларига Россияда вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида, бир қатор ҳуқуқлар кафолатланади. Улар орасида Россия қонунларига кўра меҳнат қилиш, дам олиш, тиббий суғурта, ижтимоий ҳуқуқлар ва нафақа олиш ҳуқуқи бор.

Қонунда иш берувчи меҳнат мигрантларига энг кам иш ҳаққидан кам бўлмаган миқдорда маош тўлаши, турар жой билан таъминлаши, алоҳида ҳолларда келиш-кетиш харажатларини қоплаши ҳам назарда тутилган.

Иш берувчи меҳнат мигранти билан имзоланган шартноманинг бекор қилиниши ҳақида Россиянинг таалуқли органлари ҳамда Ўзбекистон Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигига хабар бериши керак.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn