Афғонистон Президенти Бухорога келди
  • 06 Декабрь 2017

Афғонистон Президенти Бухорога келди

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухорога келди. 

ЎзА хабарига кўра, Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев кутиб олди. 

Афғонистон Президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза килади. 

Куннинг иккинчи ярмида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn