Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобус ва тракторлар Афғонистонга ҳадя этилди
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобус ва тракторлар Афғонистонга ҳадя этилди Президент матбуот хизмати
  • 05 Декабрь 2017

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобус ва тракторлар Афғонистонга ҳадя этилди

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди. 

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Афғонистон делегацияси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари билан танишди. 

Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона "Isuzu" русумли автобус ва “New Holland” маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси номидан биродар Афғонистонга ҳадя этилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn