Давлат бошқарув академиясида Қозоғистон элчиси маъруза ўқиди 
  • 05 Декабрь 2017

Давлат бошқарув академиясида Қозоғистон элчиси маъруза ўқиди 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевнинг Академия тингловчилари учун маърузаси уюштирилди. 

Давлат бошқарув академиясидан маълум қилишларича, 2012 йил 1 декабрдан буён Қозоғистонда “Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти куни” миллий байрам сифатида нишонланади. Бу байрам Қозоғистоннинг Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат олдидаги хизматларини эътироф этиш мақсадида таъсис этилган. 

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти куни билан самимий табриклади. 

Ўз чиқишида Е. Утембаев, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди. 

Таъкидланганидек, жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатлар анча кенгайди. Савдо айланмаси ҳажми сезиларли даражада ўсди, ҳамкорликда савдо уйлари ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналари яратилди, минтақалараро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn