Афғонистон Президенти Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
Афғонистон Президенти Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди Президент матбуот хизмати
  • 05 Декабрь 2017

Афғонистон Президенти Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тарихий обидаларни асраб-авайлаш, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилмоқда, Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад Термизий, Қарши туманидаги Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳлари ва бошқа қадамжоларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. 

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни катта қизиқиш билан кўрди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ислом динини ўрганиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn