Афғонистон Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди
  • 05 Декабрь 2017

Афғонистон Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон  Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. 

Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди

Афғонистон Президенти Мустақиллик майдони Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати, халқимизнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини акс эттирувчи ноёб мажмуа эканини таъкидлади. Майдоннинг ўзига хос манзараси, чуқур мазмун-моҳиятига юқори баҳо берди. 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn