Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди
  • 24 Ноябрь 2017

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин ҳамроҳлигида Сеул шаҳридаги Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди. 

Мазкур музей Корея Республикасининг энг йирик тарихий ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. 1945 йил асос солинган музей учун 2005 йил ўзига хос меъморий ечимга эга замонавий бино барпо этилган. Осиёда энг йирик, дея эътироф этиладиган ушбу музей кўлами жиҳатидан дунёда олтинчи ўринда туради. Музейда 220 мингдан ортиқ тарихий, бадиий, археологик ва бошқа экспонатлар мавжуд, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида. 

Yonhab news

Президентимиз музей бўлимлари ва экспонатлари билан танишди. Маданий-гуманитар соҳада давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан келишиб олинди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn