Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман
  • 24 Ноябрь 2017

Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман

Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди. 

Пан Ги Мун учрашувдан сўнг интервью берди: 

– Корея Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашганимдан бағоят хурсандман. Бугун Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларда янгича ёндашувларга гувоҳ бўлаяпман. Ўзбекистон раҳбарининг мазкур ташрифи муваффақиятли ўтмокда. 

Мен бу ўринда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти муттасил ўсиб бораётганини эътироф этмоқчиман. Маълумки, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишида,  шунингдек, иқлим ўзгариши ва атроф муҳит муҳофазаси масаласига ёндашувда муҳим рол ўйнайди. 

Шавкат Мирзиёевнинг ҳудуддаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги ташаббуси муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман.

БМТ бош котиби сифатида фаолият олиб бораётганимда Орол муаммоси ва ҳудуддаги экологик вазият билан яқиндан танишганман ва бу глобал экологик муаммо ҳақида кўп бора таъкидлаганман.

Бугун ҳам глобал иқлим ўзгаришига бағишланган халқаро конференцияда жамоатчилик эътиборига Орол муаммолари бўйича ўз таҳлилларимни ҳавола этдим.

Шу жиҳатдан, ҳозир БМТнинг собик бош котиби сифатида хам мазкур масалалар билан шуғулланишда давом этишимни билдирмоқчиман. 

Ўйлайманки, ушбу мулоқотлар нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларда, балки минтақа ҳаёти ва халқаро аҳамиятга эга музокараларда ҳам давом этади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn