Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда кам учратганман
  • 23 Ноябрь 2017

Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда кам учратганман

Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Дон Ён Ўзбекистон Президенти нутқини катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тинглаганини таъкидлаб ўтди. 

Ўз мамлакатининг ривожи ва айниқса бизнесни қўллаб кувватлашга бу қадар катта аҳамият берган давлат раҳбарини жуда кам учратганлигини эътироф этди.   

 

Жаноб Ким Дон Ённинг айтишича, корейс протоколи тарихида биринчи марта хорижий давлат раҳбарини аэропортда кутиб олиш учун Бош вазир ўринбосари даражасидаги давлат мулозими пешвоз чиқди. Бу корейс томонининг Ўзбекистон ва унинг халқига бўлган чуқур ҳурматидан далолат беради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn