Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади
  • 23 Ноябрь 2017

Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон-Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Аскар Мамин бошчилигида делегация ташриф буюради.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ҳукуматида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кутилмоқда.

Шунингдек, Қозоғистон делегацияси икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари ишчи йиғилиши ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган қўшма тадбирларда иштирок этади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn