Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди
  • 22 Ноябрь 2017

Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди

Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши ҳамда юқори даражаларга кўтарилишига имкон яратади. Шунингдек, Корея Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланишни истовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг малакасини оширишга хизмат қилади.

Имзоланган Меморандумнинг мақсад ва мазмунига асосланган ҳолда, иккала томон ҳам сиёсий жиҳатдан рухсат этилган масалалар доирасида ўзаро консультация (маслаҳатлашув) тадбирларини ўтказиш, ўзаро тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn