Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди
  • 22 Ноябрь 2017

Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида Сеул шаҳрида замонавий Матбуот маркази ташкил этилиб, фаолиятини бошлади. 

Матбуот маркази энг замонавий техникалар билан жиҳозланган бўлиб, унда 25 нафар малакали журналистлар, медиа-экспертлар, тасвирчи ва фотографлар фаолият кўрсатмоқда. 

Матбуот марказининг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига амалга оширган  давлат ташрифини барча оммавий ахборот воситаларида, жумладан интернет оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, ташриф билан боғлиқ воқеаларга оид маълумотларни  масс медианинг барча тармоқларига ишончли ва  тезкор равишда  етказиб беришдан иборат.  

Бундан ташқари матбуот марказида  МТРКнинг “Ўзбекистон 24 ” телеканали мухбирлари онлайн режимида Сеул билан тўғридан тўғри эфирга чиқадилар.   Унда ташриф доирасидаги муҳим учрашувлар, музокаралар, ҳужжатлар имзолаш маросимлари ҳақида репортажлар бериб борилади. Шунингдек Ўзбекистон ва Корея Республикаси расмий  делегацияларининг вакиллари билан интервьюлар эфирга узатилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn