Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз
  • 17 Ноябрь 2017

Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташрифини кўп қаватли уй-жойларни кўриш билан бошлади.

ЎзА хабарида айтилишича, 13 гектар майдонда 66 кўп қаватли уй-жой қад ростлаган. 1, 2, 3 хонали бу уйлар аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилди. Уйлар атрофида 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 630 ўринли ўрта таълим мактаби, 61-сонли оилавий поликлиника, ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси, шаҳар милиция бўлинмаси, почта ва китоб дўкони, дам олиш масканлари, поликлиника, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, велотрассалар барпо этилган. 

Бундан ташқари, мавзеда хизмат кўрсатиш тармоқлари ташкил этилди, янги иш ўринлари яратилди.

Бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз, деди Президентимиз. Шундай экан, биноларни замон талабларига мос қилиб қуриш керак. Бундан ташқари, уйларни сақлаш, тўғри фойдаланиш ҳам бурчимиздир. Бу борада шу ерда яшовчиларнинг масъулиятини ошириш, уларда уз уйи учун жавобгарлик ҳиссини кўчайтириш лозим.

Президентимиз янги қурилган хонадонларда бўлди. У ерда яратилган шароитлар билан танишди, уй соҳиблари билан дилдан суҳбатлашди. Уларни янги хонадон билан табриклаб, совғалар тақдим қилди.  

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn