Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
  • 16 Ноябрь 2017

Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикасига ташриф буюрди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

16 ноябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазири Озарбайжон Умуммиллий Етакчиси Гейдар Алиев қабрига гулчамбар қўйди. Баку шаҳридаги “Шаҳидлар хиёбони” мемориал мажмуаси зиёратидан кейин Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Ҳасанов Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.

Икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий делегациясининг Озарбайжон Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn