Ўзбекистон ва Испания ўртасида авиақатнов тўғрисида битим имзоланди
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 15 Ноябрь 2017

Ўзбекистон ва Испания ўртасида авиақатнов тўғрисида битим имзоланди

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания Қироллиги ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Алфонсо Дастис билан учрашди.

ТИВ матбуот хизмати

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор берган ҳолда давлатлараро алоқаларнинг кўплаб масалалари батафсил муҳокама қилинди ҳамда «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи», «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» доирасидаги ўзаро ҳамкорлик кўриб чиқилди ва муҳим халқаро муаммолар тўғрисида фикр алмашилди.

Остона шаҳрида 2017 йилнинг 9 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Испания қироли Филипп VI билан учрашуви азалдан ишончли ва конструктив хусусиятга эга Ўзбекистон ҳамда Испания мулоқотининг муҳим босқичи бўлганлиги мамнуният билан таъкидланди.

Испания томонининг илтимосига кўра, А. Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқининг асосий вазиятлари ва форум якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

Суҳбатда, ўзаро товар айланишининг ўсиши, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки томон учун ҳам бирдек фойдали эканлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш учун дипломатик қўллаб-қувватлашга томонлар тайёр эканликлари тасдиқланди.

Шунингдек, учрашувда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига етгач, вазирлар Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида авиақатнов тўғрисидаги битим ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Испания Қироллиги ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги битим имзоладилар.

Мазкур ҳужжатлар транспорт-коммуникация соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратади, шунингдек, икки мамлакат миллий юк ташувчиларининг қатнов географиясини кенгайтиш имконини беради.