Марказий Осиё: умумий келажак учун масъулият
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 14 Ноябрь 2017

Марказий Осиё: умумий келажак учун масъулият

 

Самарқанд шаҳрида ташкил этилган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция жаҳон ҳамжамияти, дунё сиёсий доираларида катта қизиқиш билан кутиб олинди. Форум иштирокчилари мазкур тадбир ҳақли равишда тарихий аҳамиятга эга эканлигини ҳамда минтақавий ҳамкорликда принципиал жиҳатдан янги саҳифа очганини алоҳида таъкидлашди.

Халқаро анжуманда БМТ, ЕХҲТ, Европа иттифоқи, ШҲТ, МДҲ раҳбарияти, Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистон, АҚШ, Европа давлатлари, Россия, ХХР, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Япония, Жанубий Корея делегациялари, олимлар, жамоатчилик ва давлат арбоблари қатнашди.

Минтақада хавфсизлик ҳамда барқарор тараққиёт, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, сув-энергетика, экологик ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларига бағишланган 70 дан зиёд маърузалар тингланди.

Давлатимиз раҳбари конференция очилишидаги нутқида минтақада тинчлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳамда хавфсизлик муҳитини қарор топтиришнинг аҳамияти нечоғли катта эканлигини яна бир марта таъкидлади. “Умумий аҳолиси 70 миллиондан ортиқ бўлган минтақамизнинг келажаги бугунги кунда Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати томонидан барпо этилмоқда, — деди Президентимиз. — Бизнинг бош мақсадимиз — умумий саъй-ҳаракатларимиз билан Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришдан иборат”.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар халқаро ҳамжамият, энг муҳими, қардош қўшниларимиз — Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Айниқса, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг доимий маслаҳатлашув учрашувларини ташкил қилишга доир таклиф, халқаро анжуман иштирокчилари фикрича, энг долзарб масалалар бўйича “соатларни тўғрилаб олиш” ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича истиқболдаги қадамларни белгилаш имконини беради.

Халқаро конференция қатнашчиларининг эътироф этишича, Ўзбекистон раҳбарининг Минтақавий иқтисодий форум, Марказий Осиё давлатларининг ҳудудлар раҳбарлари (ҳокимлари) ҳамда бизнес ҳамжамиятининг ассоциациясини таъсис этиш, транзит-логистика салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, “яхлит хавфсизлик” тамойилига амалда риоя қилиш, давлат чегараларини делимитация ва демаркациялаш жараёнини тезда ҳамда узил-кесил якунига етказиш бўйича таклифлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Давлатимиз раҳбари -Марказий Осиё мамлакатлари минтақада сув ресурсларидан адолатли фойдаланиш муаммосини имкон қадар тезроқ тартибга солиши, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида маданий-гуманитар алоқалар, дўстлик ҳамда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Анжуман иштирокчилари фикрига кўра, ушбу ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ қилиниши минтақада осойишталик ва тараққиётга эришишда муҳим қадам бўлади. Қайд этилганидек, бугунги кунда Марказий Осиё дунё ҳамжамияти учун тобора очиқ бўлиб бормоқда. Ҳамкорлик учун янгидан-янги имкониятлар пайдо бўлаётир. Сиёсий мулоқотлар жадаллашаяпти. Мисол учун, шу йилнинг бошидан бери Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё раҳбарлари билан олий даражада 16 та учрашув, 18 марта телефон мулоқоти ўтказди, учта давлат ташрифи ҳамда икки марта амалий ташрифни амалга оширди.

Минтақа давлатлари ўртасида сиёсий ишонч юксалди. Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятида, авваламбор, ишончсизлик, зиддият ва миллатлараро низолар манбаларига барҳам беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатларимиз ҳамда халқларимиз ўртасида чегаралар очилаяпти. Масалан, биргина ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункти очилишининг биринчи кунидаёқ чегарадан беш минг нафардан зиёд одамлар ўтди. Ўзбекистон Президенти конференцияда алоҳида урғу берганидек, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан товар айланмаси ўртача 20 фоиз, айрим давлатлар билан эса қарийб 70 фоиз ўсди. Ўзаро муносабатларимиз тарихида биринчи марта бизнес форумлари ўтказилди. Натижада 1,5 миллиард долларлик битимлар имзоланди. Бу улкан тарихий марралардир.

Конференцияда минтақавий барқарорлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш, сувдан оқилона фойдаланиш ва экологик, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш соҳаларидаги алоқалар масалалари бўйича очиқ фикр алмашилди. Иштирокчилар -Афғонистондаги тинч сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани қайта тиклашга ёрдам бериш, мамлакатнинг дунё иқтисодий муносабатларига фаол интеграция қилинишига қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватладилар. Терроризмга қарши курашишнинг барча жабҳаси бўйича доимий равишда ахборот ва тажриба алмашиш, шунингдек, ушбу йўналишда БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегияси ҳамда БМТ Бош котибининг экстремизмнинг олдини олиш бўйича Ҳаракатлар режаси асосида биргаликдаги чора-тадбирлар ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Марказий Осиё давлатлари вакиллари ёш авлоднинг турли террористик ва радикал ташкилотлар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик бўйича биргаликда аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш кераклигини билдиришди. Бу борада ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига эътиборни кучайтириш, уларни комил инсон этиб вояга етказиш, йигит-қизларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш лозим.

Форум қатнашчилари Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида мулоқотни ривожлантириш ва ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича юзага келган жараёнларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилишди. Бунда минтақавий хавфсизликни таъминлаш, савдо ҳамда чегаралараро ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация тармоқларини, шу жумладан, янги кўприклар, автомобиль ва темир йўллари қуриш ҳамда авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича биргаликдаги ташаббусларни илгари суриш муҳим аҳамиятга эга. Иштирокчилар яқин қўшничилик ҳамда дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, илм-фан, таълим, технологиялар, инновациялар, туризм, маданият, санъат ва спорт соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштиришга кўмаклашишга содиқлигини намойиш этишди.

Халқаро конференция қатнашчилари БМТ тизимидаги барча муассасани ва бошқа халқаро ташкилотларни ҳамда Марказий Осиёнинг ҳамкор давлатларига минтақа мамлакатлари билан умумий хавфсизлик ва барқарор тараққиёт масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашга чақиришди.

Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир махсус резолюция қабул қилиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватладилар.

Халқаро форум доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари 2018-2019 йилларда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастурини имзоладилар. Ушбу ҳужжат анжуманнинг амалий натижаларидан бири сифатида ташқи сиёсат маҳкамаларининг кўп томонлама ҳамкорлиги учун асос бўлиб хизмат қилади.

Халқаро конференцияда коммюнике қабул қилинди. Унда бугунги кунда Марказий Осиё халқларини ўйлантираётган асосий масалалар ўз ифодасини топди. Эътироф этилганидек, минтақадаги сиёсий вазият принципиал ўзгаришларга юз тутди. Конференцияда билдирилган фикр ва мулоҳазаларда “Марказий Осиё — бизнинг умумий уйимиз” ғояси ёрқин акс этди.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Сўз — иштирокчиларга

Қайрат АБДРАҲМОНОВ,

Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири:

— Биз Ўзбекистоннинг узоқни кўзлаб амалга ошираётган ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз. Бу эзгу ташаббуслар минтақада хавфсизлик ва тинчликни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур жараёнда Россия, Хитой, АҚШ, Европа иттифоқи сингари ҳамкорларимиз билан муносабатларни кенгайтириш жуда муҳимдир. Айнан кўп қиррали алоқалар минтақамиз хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар экстремизм ғояларининг тарқалиши, ноқонуний миграциянинг кучайиши ҳамда экологик муаммолар жиддийлашувининг олдини олади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида -илгари сурган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш бўйича ташаббусини Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев қўллаб-қувватлаб, биринчи учрашувни мамлакатимизда қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Наталья ГЕРМАН,

БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари:

— Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ушбу халқаро конференцияни ташкил этишда фаол қатнашди. Тадбир юксак савияда ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев минтақадаги бешта мамлакат раҳбарларининг доимий маслаҳатлашув учрашувларини ўтказиш ташаббусини баён қилди. Бу ғояга анжуманда сўз олган барча экспертлар алоҳида эътибор қаратишди. Конференция мазкур ғояни ҳаётга татбиқ этиш имкониятларини юзага чиқарди.

Бугун ҳамкорлигимиз тобора чуқурлашиб, янгича мазмун билан бойимоқда. Чунки биз келажакка катта умид билан қараяпмиз. Биз минтақадаги тинчлик ва ҳамкорлик абадий ҳамда мустаҳкам бўлиши учун бундан кейин ҳам барча саъй-ҳаракатларни бирлаштирамиз, маълумотлар алмашамиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз.

Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх,

Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси:

— Форум кўп жиҳатдан Марказий Осиё минтақасини янада ривожлантириш ва қўшни давлатлар ҳамкорлигининг истиқболларини белгилаб беради. Ўзбекистон хавфсизликни -мустаҳкамлаш, минтақада, шу жумладан, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Афғонистонда сиёсий мулоқотлар билан тинчликка эришиш бўйича қатъий сиёсат олиб бормоқда. Бундай ташаббуслар кўплаб мамлакатлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари томонидан эътироф этилаяпти. Мен 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини атрофлича ўрганиб чиқдим. У Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат билан узвий боғланган жиддий ҳужжатдир. Энг муҳими, бундай ёндашувлар бугун ҳаётда ўз амалий ифодасини топмоқда.

Филипп БЕННЕТТ,

Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти:

— Дунё ҳамжамияти Марказий Осиёга улкан имконият ва ривожланиш минтақаси сифатида тобора катта эътибор қаратмоқда. Бугун минтақада кечаётган жараёнлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, биз келажакка комил ишонч билан боқаяпмиз. Ўзбекистонда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси улкан мақсадларни кўзлайди. Биз янги куч-ғайрат билан ҳаётга татбиқ этилаётган ташаббуслардан ҳайратдамиз. Бу ташаббусларни қудратли хусусий сектор кўмагисиз рўёбга чиқариб бўлмайди. Мамлакатда амалга оширилган валюта ислоҳотлари Ўзбекистондаги ислоҳотлар муваффақиятига ишончни мустаҳкамламоқда. Биз юртингизда бизнесга маъмурий таъсирни қисқартириш, мулоқотни кучайтириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, инвестициявий муҳитни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Бинобарин, ушбу янгиликлар минтақанинг дунё бизнеси учун жозибадорлигини оширади.

Ишончим комилки, Ўзбекистон бутун минтақада барқарор тараққиёт мақсадларига эришишга катта ҳисса қўшади. Ўз навбатида, биз ҳам Марказий Осиё мамлакатларини ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Рой АЛЛИСОН,

Оксфорд университети Сент-Энтони коллежи Россия ва Евросиё тадқиқотлари маркази директори (Буюк Британия):

— Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳатлашув механизмини ташкил қилишга доир ташаббуси халқаро конференция иштирокчилари томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Ўтган давр мобайнида кўп томонлама алоқалар турли шаклларда олиб борилаётганди. Маслаҳатлашувлар минтақа доирасида эмас, балки микросиёсат даражасида эди.

Юқори даражадаги маслаҳатлашувлар майдонининг яратилиши хавфсизлик соҳасида минтақавий маданиятни шакллантиришга ёрдам беради. Марказий Осиё мамлакатларининг эксклюзив мулоқоти конкрет миллий манфаатларда ўз ифодасини топади. Минтақа давлатларининг фуқаролик жамияти институтлари ушбу ҳамкорлик алоқалари равнақига катта ҳисса қўшиши мумкин.

Жон Эдвард ХЕРБСТ,

Д. Патрициу номидаги Евросиё маркази директори, Атлантика кенгаши (АҚШ):

— Биз сўнгги 25 йил давомида Марказий Осиё мамлакатлари қандай ривожланганига гувоҳ бўлдик. Минтақа давлатлари катта саъй-ҳаракатлар туфайли тинчлик ва барқарорликни сақлаб келди. Бу улкан муваффақият. Ваҳолонки, ўз вақтида ҳудудда муаммолар талайгина эди. Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этилди. Йирик ядро қуролига эга мамлакатларга қўшни бўлишига қарамасдан, Марказий Осиё ушбу тамойилга содиқ қолмоқда.

Истиқболда Марказий Осиё минтақада қўшни мамлакатларнинг ҳамкорлиги эвазигагина тараққий топиши мумкин. АҚШ бу жараёнда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр.

Тадамичи ЯМАМОТО,

БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили:

— Форум Марказий Осиё давлатларининг барқарор ривожланиши, минтақавий кўплаб жиддий масалаларнинг ҳал қилиниши, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш учун янги имкониятларни очади. Ўзбекистон ушбу мамлакатда барқарорликни мустаҳкамлаш жараёнида фаол қатнашмоқда, муҳим иқтисодий лойиҳалар ташаббускори бўлаяпти. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан конференцияда илгари сурилган “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзуида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси Афғонистон ҳукумати учун устувор аҳамиятга эга. Транспорт коммуникацияларини такомиллаштириш ҳамда бошқа долзарб лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши Афғонистоннинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади, миллатлараро тотувликни қарор топтириш ва минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш учун янги истиқболлар очади.