Халқаро конференция якуни бўйича коммюнике қабул қилинди
XS.UZ
Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин
  • 11 Ноябрь 2017

Халқаро конференция якуни бўйича коммюнике қабул қилинди

Самарқандда БМТ шафелигида ташкил этилган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини якунлади. 

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Анжуманнинг иккинчи куни иштирокчилар “Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш” ҳамда “Барқарор тараққиётга таҳдидларга қарши курашишда халқаро ҳамжамиятнинг Марказий Осиё мамлакатларига кўмаги” мавзуларидаги шўъба мажлисларида долзарб маърузалари билан қатнашди. 

Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг конференция очилиши маросимида сўзлаган нутқида билдирилган фикрлар, илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг амалга оширилиши Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, минтақа давлатлари тараққиётига хизмат қилишини таъкидлади. 

Шўъба мажлислари тугагач, халқаро форум якунлари бўйича ташкилотчиларнинг хулосалари баён этилди. 

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Комилов Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан БМТ шафелигида ташкил этилган халқаро анжуман ҳар томонлама фойдали мулоқотларга бой бўлганини таъкидлади. Унда йигирмадан ортиқ давлат, ўндан зиёд халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари фаол иштирок этгани қайд этилди. Икки кунлик анжуман жавомида 70 дан ортиқ маърузалар тингланди. Бу чиқишларда минтақа мамлакатлари ўртасида иқтисодиёт, транспорт, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, юзага келиши мумкин бўлган хавф ва таҳдидларга қарши ҳамкорликда курашиш, қўшни Афғонистон республикасида тинчлик ўрнатиш юзасидан муҳим таклифлар билдирилди. 

Анжуман қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Марказий Осиё давлатлари ўртасида аҳил қўшничилик ва ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш, минтақа давлатлари раҳбарларининг доимий маслаҳатлашувлар ўтказиш ва бошқа ташаббусларини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди. 

Халқаро конференция якуни бўйича коммюнике қабул қилингани маълум қилинди. 

БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман мазкур халқаро конференция минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, давлатлар ўртасидаги яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашда тарихий аҳамият касб этишини таъкидлади. 

БМТнинг наркотиклар ва жиноятличик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал анжуманнинг юқори савияда ташкил этилгани учун Президент Ш.Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик изҳор этди. Ушбу халқаро форум минтақа давлатларининг ҳудудда осойишталикни таъминлаш, наркотрафик, одам савдоси ва бошқа глобал муаммоларга қарши курашиш борасидаги қарашлари муштарак эканлигини яна бир бор намоён қилганини қайд этди. Конференциядаги муҳокама этилган масалалар, билдирилган таклиф ва ташаббуслар келгуси мулоқотларга асос бўлиши, минтақа давлатларининг бу интилишлари БМТнинг барча тузилмалари томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди. 

Халқаро анжуман якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Конференция қатнашчилари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор масканларни томоша қилди. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР