Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Испания Қироллигига боради
  • 12 Ноябрь 2017

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Испания Қироллигига боради

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Испания Қироллигида бўлади.

Ташриф дастурига биноан Испания Сенати, Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазирлиги, Иқтисодиёт, саноат ва рақобат вазирлиги ҳамда Савдо палатаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон-Испания бизнес-форумида ва бошқа биргаликдаги тадбирларда иштирок этади ва қиролликнинг етакчи компаниялари вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказади.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, саноат ва транспорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn