Ўзбекистон оқилона ташқи сиёсатининг халқаро эътирофи
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 24 Октябрь 2017

Ўзбекистон оқилона ташқи сиёсатининг халқаро эътирофи

 

Америка сиёсат ва дипломатик доираларида ҳамда экспертлар ҳамжамиятида катта нуфузга эга “Real Clear World” нашрида эълон қилинган “Corsair LLC” консалтинг компаниясининг бошқарувчи директори Жеймс Дурсонинг “Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда” деб номланган мақоласини ўқиган ҳар бир юртдошимизнинг қалбида чексиз ғурур ва фахр ҳисси уйғониши, шубҳасиз.

Чунки яқин-яқингача ўарб матбуотида Ўзбекистон ҳақида холис, ижобий руҳдаги материалларни учратиш амримаҳол эди. Бугун дунёнинг энг нуфузли оммавий ахборот воситалари — “The Wall Street Journal”, “The Financial Times”, “Forbes”, “The Bloomberg” нашрларида ҳам мамлакатимиздаги ислоҳотлар, изчил ва фаол ташқи сиёсатимиз алоҳида эътироф этилмоқда. 

Албатта, муайян давлат ҳақида сўз кетганда, тасаввуримизда ўша ҳудуд билан боғлиқ тарихий шахслар, ёдгорликлар, миллий қадриятлар намоён бўлади. Қайсидир мамлакат аҳлини меҳнаткаш, кимнидир тартибли, бошқа бирини меҳмондўст, деймиз. Швейцария виқорли тоғлари, Франция Эйфель минораси, АҚШ Озодлик ҳайкали билан хаёлимизда гавдаланади. Буларни, қайсидир маънода, ҳар бир давлатнинг “ташриф қоғози” дейиш ҳам мумкин.

Ўзбекистон эса Буюк Ипак йўли марказида жойлашган, қадимий тарих ва бой маданиятга эга, буюк алломалар етишиб чиққан замин сифатида жаҳонга танилган. Сўнгги бир йил ичида мамлакатимизда кечаётган туб янгиланишлар, изчил ва фаол ташқи сиёсат, айниқса, Марказий Осиё минтақасидаги яқин қўшничилик муҳити тобора мустаҳкамланаётгани юртимизнинг халқаро нуфузини ошириб, Ўзбекистоннинг ўзига хос “ташриф қоғози”ни мазмунан бойитмоқда, десак, янглишмаймиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг изчиллик, жадаллик, пухта ва аниқ ечимларга асосланган ички ҳамда ташқи сиёсати ўзининг ҳаётийлиги, оддий одамлар узоқ кутган эзгу ислоҳотлар сифатида ҳам халқаро ҳамжамиятнинг юксак баҳосига сазовор бўлмоқда.

Жеймс Дурсо алоҳида қайд этганидек, жуда қисқа вақт ичида Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан чегара ва сув ресурсларига доир баҳсли ҳолатларга ечим топиш, миллий валюта конвертациясини таъминлаш, инсон ҳуқуқларига риоя этиш, ўарб оммавий ахборот воситалари ва ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалаларни ҳал қилишга фаол киришди. Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатлар, узоқ ва яқин хориж давлатлари, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликни жадал кенгайтирмоқда.

Маълумки, юртимизни яқин истиқболда тараққий эттиришга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш устувор вазифалар қаторида белгиланган. Бу эзгу мақсад шунчаки баландпарвоз шиор бўлиб қолмасдан, балки амалда ўз ифодасини топаётгани минтақада, айниқса, чегарадош ҳудудларда истиқомат қилаётган миллионлаб кишилар ҳаётида эзгу -саҳифа очмоқда. Умуман, янги ташқи сиёсатимиз шунчаки сиёсат учун эмас, балки халқимиз учун муносиб турмуш даражасини яратиш, юртимизни тараққий топтириш, одамларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашдек аниқ мақсадларга қаратилган. Хўш, бу нималарда намоён бўлаяпти?

Авваламбор, Президентимизнинг қўшни мамлакатлар раҳбарлари билан мунтазам равишда учрашаётганлиги халқларимиз манфаатларига қаратилган долзарб масалаларда -муҳим келишувларга эришилишига замин яратмоқда. Мамлакатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқида алоҳида қайд этилганидек, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистонга амалга оширилган давлат ва амалий ташрифлар давомида, шунингдек, турли халқаро саммитлар доирасида минтақа раҳбарлари мунтазам равишда мулоқот ўтказиб келаётгани самараси ўлароқ, ўтган қисқа вақт мобайнида минтақада принципиал жиҳатдан мутлақо янги сиёсий муҳит яратилди. Ушбу муҳитни ўзаро конструктив ҳамкорликка асосланган яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик муҳити, деб бемалол айта оламиз. 

Ўз навбатида, Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан энг нозик масалалар ечимида, айниқса, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш борасида прагматик ёндашиб, тарихий келишувларга эришмоқда. Биргина мисол: мамлакатимиз раҳбарининг қатъий сиёсати туфайли ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг 80 фоиздан ортиғи бўйича шартнома имзоланди. Президентимиз таъбири билан айтганда, томонлар ўз сиёсий иродасини, ўзаро мақбул қарорлар қабул қилишга тайёрлигини намоён этгани туфайли ўтган йигирма олти йил давомида биринчи марта ушбу ғоят нозик масала бўйича олдинга силжиш юз берди. 

Фарғона водийсида “Дўстлик”, “Маданият”, “Водил”, “Риштон”, “Косонсой” сингари чегара постлари, Қозоғистонда “Мақтарал” чегара пунктларининг очилиши одамларнинг борди-келди алоқаларига ва ўзаро савдо-сотиқнинг кенгайишига хизмат қилаяпти. Умуман, чегаралардаги назорат-ўтказиш пунктлари ишининг қайта тиклангани ва минтақадаги мамлакатлар аҳолиси ҳаракатланиши учун енгилликлар яратилгани ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг оқилона минтақавий сиёсатининг муҳим натижалари бўлди.

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев мана шу ҳаётий ҳақиқатни назарда тутиб, 2017 йил Марказий Осиё давлатлари учун тарихий аҳамиятга молик йил бўлди, деб таъкидлагани бежиз эмас, албатта. 

Сир эмас, кўп ҳолатларда мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича фаолияти айрим халқаро ташкилотлар томонидан танқид қилинар эди. Бироқ сўнгги бир йилдан буён Ўзбекистон ўзининг демократик қадриятларга содиқлигини қатор амалий саъй-ҳаракатлар ва чора-тадбирлар билан исботламоқда. Чунончи, хорижга чиқиш визаси сингари одамларнинг эркин ҳаракатланишини чеклайдиган, умрини мутлақо ўтаб бўлган ортиқча механизм бекор қилинди. 

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан очиқ мулоқот тобора фаоллашиб бормоқда. Жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича етакчи ташкилотлардан бири — “Хьюман Райтс Вотч” вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу ташрифлар натижасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари очиқ-ойдин муҳокама қилинди. 

Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) эса мамлакатимизга яна кредитлар ажратишни бошлади: шу йилнинг 18 октябрь куни Лондонда ЕТТБ Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда молиялаштириш учун иккита лойиҳа маъқулланди. Бундай қарорлар қабул қилинишида, албатта, юртимизнинг миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтиш йўлидаги дадил қадамлари ҳал этувчи омил бўлмоқда. 

Умуман, ана шу каби хайрли саъй-ҳаракатлар юртимизнинг халқаро нуфузини ошириб, инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамламоқда. Зеро, йирик-йирик компаниялар ва сармоядорларнинг барчаси Ўзбекистонда бизнес юритиш истиқбол-ларини Марказий Осиёнинг улкан бозори билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрадилар. 

Шу маънода айтганда, мамлакатимизга халқаро миқёсда эътибор ҳамда қизиқишнинг тобора ортиб бораётганлиги Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг янгиланган ички ва ташқи сиёсати қатъият билан амалга оширилаётгани маҳсулидир.

Қодир ЖЎРАЕВ,

сиёсий фанлар доктори.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup