Ўзаро ҳурмат, очиқлик ва  хайрихоҳликка асосланган  ҳамкорлик
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 24 Октябрь 2017

Ўзаро ҳурмат, очиқлик ва  хайрихоҳликка асосланган  ҳамкорлик

Одатда оқилона ички сиёсатнинг мантиқий давоми бўлган ташқи сиёсат яхши ташқи сиёсат ҳисобланади. Ўз-ўзидан аёнки, бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий ҳаёти бошдан-охир халқнинг ҳаётий манфаатлари, фуқаролар фаровонлиги, бошқа мамлакатлар билан ўзаро дўстона муносабатларни таъминлашга қаратилгани боис янги мазмун-моҳиятга эга бўлди. Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг прагматизм заминидаги устуворликларга асосланган ташқи сиёсий стратегияси амалда ўзининг салмоқли натижаларини беришда давом этмоқда.

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25-26 октябрь кунлари ушбу мамлакатга буюрадиган давлат ташрифи давлатимиз етакчиси юритаётган ташқи сиёсий янги йўлнинг навбатдаги ёрқин ифодаси бўлади.

Шуни қайд этиш ўринлики, 1991 йили Туркия биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган. 2017 йил март ойида эса мамлакатларимиз ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилган кунга роппа-роса чорак аср тўлди.

Маълумки, кўп асрлик тарих, лисоний ва ягона диний яқинлик, муштарак урф-одат, анъана ҳамда қадриятлар ўзбек ва турк халқларини бир-бирлари билан чамбарчас боғлаб туради. Мамлакатларимиз ўртасидаги ана шундай пойдевор устига қурилган дўстона алоқалар замонавий босқичда ҳам изчил мустаҳкамланиб бормоқда. Турли йиллар давомида Ўзбекистон ҳамда Туркия давлат ва ҳукумат раҳбарларининг бир неча маротаба ташриф алмашувлари бўлиб ўтди.

Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдўғон 2016 йил сентябрида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандда бўлган чоғида ўз мамлакати Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги устувор шериги, деб ҳисоблашини таъкидлаган эди. Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев республикамиз Туркияга ҳамкорлиги ўзаро ишонч тамойиллари асосига қурилган муҳим ҳамда узоқ муддатли шерик сифатида қарашини қайд этди.

Икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг ўзаро ташрифлари ва мунтазам равишда ўтказилаётган давра суҳбатлари ҳамда бизнес форумлари кейинги пайтларда ўзаро муносабатлар янада чуқурлашиб бораётганини яққол тасдиқлайди. Жумладан, яқинда — 5 октябрда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Туркияда бўлди. Ташриф чоғида Туркиянинг қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашув ҳамда музокаралар, Истамбулда қўшма бизнес форуми бўлиб ўтди.

Шу ўринда Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий замини мустаҳкам бўлиб, у 65 та шартнома ва битимдан иборат эканлигини қайд этиш жоиздир. Ушбу ҳужжатлар савдо, иқтисодиёт, илм-фан, сайёҳлик, транспорт, маданият ҳамда бошқа соҳаларни қамраб олган. Олдинда турган олий даражадаги ташриф чоғида томонлар 20 дан зиёд шартномалар ва битимларни имзолаши режалаштирилган.

Мамлакатларимиз ўзаро муносабатларда ҳар икки томон учун манфаатли бўлган савдо-иқтисодий алоқаларга катта эътибор қаратмоқда. Туркия Ўзбекистоннинг муҳим ҳамда йирик савдо шерикларидан бири саналади. Ҳозирги пайтда юртимизда турк капитали иштирокида 479 та компания, шу жумладан, 199 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. 53 та турк компаниясининг ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилган.

Ўзбекистонда ваколатхонаси 1993 йилдан буён фаолият юритаётган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (ТИКА) саъй-ҳаракатлари юксак баҳога лойиқ. Ўтган давр мобайнида мазкур тизим тиббиёт ҳамда таълим муассасаларининг моддий-техникавий заминини модернизациялашда, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишда фаол иштирок этди. Биргина 2016 йилгача бўлган даврда ана шу мақсадлар учун ушбу агентлик томонидан 23 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ йўналтирилди.

Маданий-гуманитар алоқалар ҳам изчил ривожланаяпти. Икки мамлакат жамоатчилигини Ўзбекистон ҳамда Туркиянинг тарихий, маданий, сайёҳлик, илмий ва маънавий салоҳияти билан яқиндан таништиришга бағишланган кўплаб тадбирлар ўтказилаётир.

Жумладан, 2013 йили “Тантана” болалар фольклор ансамбли Измир ҳамда Истамбулда ўтказилган халқаро тадбирларда қатнашди. “Ҳунарманд” уюшмаси усталари Анқарада уюштирилган халқ амалий санъати халқаро кўргазмасида Ўзбекистон салоҳиятини намоён этишди.

Туркия ижодий жамоалари Самарқандда ташкил қилинадиган анъанавий “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг фаол иштирокчилари ҳисобланади.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг июнь ойида Анқарада Ўзбекистон маданияти кунлари, сентябрь ойида эса Истамбул санъат галереясида Ўзбекистон рассомлари асарларининг ўн кунлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Туркия давлат телерадиокомпанияси (ТRТ) мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим саналар муносабати билан Тошкентда уюштириладиган тантанали тадбирларни ретранслация қилишни тажрибадан ўтказаётгани баробарида, республикамиз эришган муваффақиятлар ва унинг диққатга сазовор масканлари ҳақидаги репортажларини ҳам намойиш этмоқда.

Мухтасар айтганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга буюражак давлат ташрифи ўзаро ҳурмат, очиқлик ҳамда хайрихоҳликка асосланган узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ҳар икки мамлакатга яхши имкониятлар яратишига шубҳа йўқ. Қолаверса, олий даражадаги музокаралар мамлакатларимизнинг гуллаб-яшнаши ҳамда халқларимиз фаровонлиги йўлида давлатлараро муносабатларни янада эътимодли даражага кўтаради.

«Жаҳон» АА.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР