Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 21 Октябрь 2017

Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам

Ўзбек ва турк халқларини асрлар давомида шаклланган анъаналар, урф-одатлардаги ўхшашликлар, умумий қадриятлар боғлаб туради. Халқлар ўртасидаги бундай яқинлик икки давлат муносабатларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

1992 йил март ойида Ўзбекистон ҳамда Туркия давлатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди. 1992 йил апрелда Тошкентда Туркия элчихонаси, 1994 йилда эса Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик -ваколатхонаси иш бошлади.

Вақт синовидан ўтган дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари турли соҳаларни қамраб олган 60 дан ортиқ шартнома ҳамда келишувлар доирасида изчил ривожланмоқда. Бу борада 1996 йилда имзоланган Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, савдо, иқтисодиёт, фан-таълим, туризм, транспорт, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда ҳам узвий ҳамкорлик ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасидаги мунтазам учрашувлар, шубҳасиз, ўзаро ишончга асосланган муносабатларни янги босқичга олиб чиқди. 2016 йил ноябрь ойида Туркия Президентининг Самарқандга ташрифи, 2017 йил май ойида Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” анжумани, шунингдек, сентябрь ойида Қозоғистонда ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити доирасидаги учрашувлар бунга яққол мисолдир.

Мазкур мулоқот ҳамда музокараларда томонлар ҳамкорликни янада фаоллаштиришдан бирдек манфаатдор эканлигини билдирдилар. Хусусан, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, тўқимачилик, транспорт коммуникацияси ва бошқа кўплаб соҳаларда фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Туркияни “муҳим ва узоқ муддатли ҳамкори” сифатида кўришини таъкидлади. Ўз навбатида, Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистонни -Туркиянинг “Марказий Осиёдаги устувор шериги” деб ҳисоблашини билдирди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли 2016 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган ИҲТнинг Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 43-сессиясида иштирок этди. 2017 йил апрель ойида эса икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг жорий йил февраль-март ойларида Туркияга ташрифи чоғида иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича 1 млрд. долларлик шартномалар имзоланди.

Шу йил май ойида Тошкент шаҳрида иккала давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 4-йиғилишида барча йўналишдаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати таҳлили ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди. Маълумот учун айтиш керакки, Ҳукуматлараро комиссия сўнгги бор 2008 йилда бундай йиғилиш ўтказган эди.

Хусусан, савдо соҳасида ички бозорлар талабидан келиб чиқиб, ўзаро савдо ҳажмини бир неча баравар кўпайтириш, инвестиция соҳасида етакчи турк компаниялари билан биргаликда электротехника, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, замонавий қурилиш маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари сотишни йўлга қўйиш бўйича тегишли келишувларга эришилди. Туризм соҳасида етакчи турк компаниялари билан тарихий шаҳарларимизда замонавий сайёҳлик инфратузилмасини яратиш, малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари бўйича ўзаро манфаатли битимлар тузилди. Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунларига кўра, 2 млрд. долларлик шартномалар имзоланди.

Шу йил сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ж. Қўчқоровнинг Туркияга ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, пойтахтимизда ташкил этилган ўзбек-турк бизнес анжумани ҳам самарали кечди. Унда Туркиянинг 80 дан ортиқ йирик компаниялари вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида икки давлатнинг иқтисодий ҳамда инвестициявий салоҳияти намойиш қилинди, янги босқичдаги ҳамкорликнинг йўналишлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон — Туркия алоқалари ҳарбий-саноат йўналишида ҳам ривожланмоқда. Шу йилнинг февраль-март ойларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси Туркияга ташриф буюрди. Делегация Туркиянинг ҳарбий-саноат мажмуасига кирувчи қатор корхоналари фаолияти билан танишди ва ҳарбий ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Жорий йил 25 — 27 июлда Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазири Н. Жаникли мамлакатимизга ташрифи асносида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Ўзаро муҳокамаларда Ўзбекистон ва Туркия Мудофаа вазирликлари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш, жумладан, ҳарбий таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланди. Учрашувлар доирасида ҳарбий таълим соҳасида ҳукуматлараро ҳамкорлик тўғрисида Протокол имзоланди. Шунингдек, жорий йилнинг 5 — 7 октябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазири А. Азизов Туркияга ташриф буюрди. Ташриф давомида А. Азизов ҳамда Н. Жаникли ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар ўртасида дўстона руҳдаги учрашувларнинг бу тарзда мунтазамлик касб этаётгани эътирофга моликдир.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон ва Туркиянинг турли соҳалардаги ҳамкорлиги узоқ муддатли ҳамда тенг шерикликка асосланади. Буни бир нечта йўналишларда кўриш мумкин.

Биринчидан, Туркия Ўзбекистоннинг анъанавий ва муҳим савдо ҳамкори ҳисобланади. Давлатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2000 — 2016 йилларда қарийб 7 баробар ошди ҳамда 2016 йил якунлари бўйича мазкур кўрсаткич 1,2 млрд. долларни ташкил қилди. Айни пайтда, мутахассислар фикрича, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар ва салоҳиятдан тўла фойдаланилмаяпти. Шунга мувофиқ, яқин йилларда бу кўрсаткични 2-3 баравар ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Туркия Ўзбекистоннинг умумий экспорти рўйхатида 4-ўринда туради. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда 500 га яқин турк фирма ҳамда компаниялари фаолият кўрсатаяпти. Фақатгина 2016 йилнинг ўзида юртимизда турк сармояси иштирокида 20 дан ортиқ корхоналар ташкил этилди, 53 компаниянинг ваколатхоналари аккредитация қилинди.

Туркия импортида ёқилғи-энергетика маҳсулотлари, машина ва ускуналар ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари, электротехника жиҳозлари ва қурилмалари, фармацевтика, бўёқ, қора металл, кимё саноати ҳамда истеъмол моллари етакчи ўрин эгаллайди. Айниқса, кимё саноати маҳсулотлари ва истеъмол моллари йўналишидаги ҳамкорлик Ўзбекистон учун истиқболли ҳисобланади.

Иккинчидан, қайд этиш керакки, эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил қилиш бўйича Туркия ўзига хос тажрибага эга. Бугунги кунда ушбу давлатда йигирмадан ортиқ ЭИҲ фаолият юритаяпти. Маълумотларга кўра, бундай ҳудудларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизига тенг.

Учинчидан, транспорт коммуникацияси ҳамда логистика хизмати бўйича ҳамкорлик ҳам устувор йўналишлардан саналади. Бинобарин, Ўзбекистон учун Боку — Тбилиси — Карс темир йўлининг қурилиши стратегик аҳамиятга эга. Зеро, ушбу транспорт йўлининг тўлақонли ишга тушиши ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ўз маҳсулотларини дунё бозорларига олиб чиқиш имкониятини кенгайтиради.

Тўртинчидан, халқаро терроризм, диний экстремизм каби иллатларга қарши курашиш икки мамлакат ҳамкорлигида муҳим ўрин тутади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида дунёда терроризм таҳдидлари кучайиб бораётгани, уларга қарши куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётгани, бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинаётганига урғу берди. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ҳамда муросасизлик ташкил қилиши алоҳида таъкидланди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон ва Туркиянинг айни йўналишдаги ҳамкорлиги ўзаро тажриба алмашиш, ёрдам, терроризм, диний экстремизм билан бир қаторда, трансмиллий жиноятчилик ҳамда наркотрафикка қарши курашиш масалаларини ҳам ўз ичига олади. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан ҳар йили Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари учун тайёрлов курслари ўтказилиши бунга бир мисолдир.

Бундан ташқари, ислом дини ҳамда қадриятларини мустаҳкамлаш соҳасида ҳам томонларнинг қараш ва интилишлари бир-бирига ҳамоҳанг. Жумладан, давлатимиз раҳбари-нинг ислом динининг маърифий жиҳатларини кенг ёйиш мақсадида Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар муттасил ривожланаётганини ҳам айтиб ўтиш ўринли. Турк ижодий жамоалари мамлакатимизда ўтадиган анъанавий “Шарқ тароналари” халқаро фестивалининг доимий иштирокчилари ҳисобланишади. Туркияда ўзбекистонлик санъат ва маданият намояндалари томонидан қатор маданий тадбирлар доимий равишда ўтказиб келинади.

Туркияда ўзбек номи билан аталувчи 9 та қишлоқ бор. Қолаверса, Марказий Осиёда етишиб чиққан қатор қомусий олимлар — Жалолиддин Румий, машҳур математик Али Қушчи, тарихчи Абдул Карим Бухорий ўз даврида турк заминида яшаб, ижод қилишган.

2002 йилдан буён ўзбекистонлик тиббиётчилар Туркиянинг илғор клиникаларида тажриба ошириб келмоқдалар. Дарвоқе, сўз шу ҳақда борар экан, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги билан биргаликда мамлакатимиздаги Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти қошида суяк илиги трансплантацияси маркази очилганини келтириш жоиз. Зеро, ушбу муассаса Марказий Осиёда ягона саналади.

Мутахассисларнинг фикрича, Туркиянинг Марказий Осиёда муҳим давлат бўлган мамлакатимиз билан яқин ҳамкорликка интилиши замирида Буюк Ипак йўлида алоҳида ўрин тутувчи Ўзбекистоннинг кучли давлат сифатида ривожланишидан манфаатдорлиги мужассам. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ҳамда Туркиянинг ўзаро яқин ҳамкорликка интилишлари экспертлар томонидан икки мамлакат учун тарих ва келажак олдида муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.

Аброр ЮСУПОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup