Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 20 Октябрь 2017

Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишига мувофиқ, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш мамлакатимизни янада тараққий топтиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ушбу ҳужжатда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари, уларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи, суд ишларини юритиш самарадорлиги ҳамда сифати даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳал қилувчи йўналишлари сифатида мустаҳкамлаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларининг қабул қилиниши суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш борасидаги муҳим қадам бўлди, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтганлигини ифодалади. Ягона олий суд органи, ихтисослаштирилган судлар, хусусан, иқтисодий ва маъмурий судлар ташкил этилди ҳамда ушбу соҳадаги кадрларни танлаб олиш ва тайинлаш жараёни такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 12 апрелда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан бир қатор қонун лойиҳалари тайёрланди ҳамда парламентнинг қуйи палатасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 19 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Депутатлар ўз ишини «Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишдан бошладилар. Кодекс лойиҳасида барча сўнгги янгиликлар, шу жумладан, судлар ишининг замонавий инновацион услублари, суд мажлисини аудио ва видео тарзида қайд этиш назарда тутилган. Бундан ташқари, иқтисодий суд ишларини юритишда иштирок этувчи шахслар рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Чет эл судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни, шу билан бирга, юридик аҳамиятга эга фактларни белгилаш ҳақидаги ишларни кўриш тартибини назарда тутувчи боблар киритилаяпти.

Низоларнинг тезда кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида судда кўрилишга тегишлиликнинг умумий қоидаси ўзгартирилмоқда. Чунончи, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан даъво аризалари судга уларнинг рўйхатга олинган жойи бўйича берилади, ундан ташқари, келишув тартиб-таомилларига бағишланган янги боб киритилмоқда.

Шундан сўнг «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар ушбу қонун лойиҳасида бир тарафдан, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа тарафдан — жисмоний ва юридик шахслар, ташкилотлар ўртасидаги оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича иш юритиш тартибини қатъий белгилайдиган қонун ҳужжатлари қоидаларини бирхиллаштириш назарда тутилаётганлигини таъкидладилар.

Мажлис иштирокчилари қайд этганларидек, бугунги кунда маъмурий суд ишларини юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қоидаларини бирхиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни яратиш ғояси ўзига хос долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш давомида депутатлар Фуқаролик процессуал кодексининг тузилиши ўзгартирилганлигини таъкидладилар. Жумладан, ушбу кодекс лойиҳаси янада қулай шаклда ва мантиқий кетма-кетликда баён этилган. Мавжуд ҳуқуқий камчиликларни тўлдириш мақсадида фуқаролик суд ишларини юритишнинг процессуал қоидалари анча батафсил тартибга солинган. Фуқаролик процессуал кодексини тайёрлаш жараёнида хорижий давлатларнинг, хусусан, Германия, Франциянинг ва МДҲнинг бир қатор мамлакатлари фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари ўрганиб чиқилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, лойиҳада протест келтириш тўғрисидаги аризаларни назорат тартибида кўриб чиқишнинг янги тартиби назарда тутилган бўлиб, унга мувофиқ, бундай аризани қабул қилиш ёки уни назорат тартибида кўриб чиқишни рад этиш судьянинг ажрими асосида ҳал қилинади ҳамда ушбу ажримга Олий суд раиси ёки унинг ўринбосарлари норозилик билдиришлари мумкин. Бундай ҳолатда иш аризани кўриб чиқиш учун назорат инстанциясининг судига ўтказилади.

Фуқаролик процессуал кодексига киритилиши назарда тутилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар келгусида биринчи суд инстанцияларида ишни қайта-қайта кўриб чиқиш ҳолларининг олдини олиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, фуқаролик ишидаги тарафларнинг бузилган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди.

Биринчи ўқишда кўриб чиқилган мазкур қонун лойиҳалари суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини янада таъминлашга, улар фаолиятининг самарадорлигини ва обрў-эътиборини оширишга қаратилганлиги депутатлар томонидан қайд этилди.

Умуман олганда, қизиқарли баҳс-мунозара руҳида ўтган мажлисда депутатлар биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларига ўз нуқтаи назарларини билдирдилар.

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг
Ахборот хизмати.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР