Чеченистон Республикаси раҳбари Ўзбекистонда
  • 17 Октябрь 2017

Чеченистон Республикаси раҳбари Ўзбекистонда

 

Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров 16 октябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Рамзан Қодиров Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонга мажмуа таркибидаги Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Тилла Шайх ва Намозгоҳ масжидлари каби тарихий обидалар, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ҳудудда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Чеченистон раҳбари Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон Мусҳафини кўрди.

Меҳмон Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси бўлиб ишлаган, машҳур исломшунос олим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди.

Делегация аъзолари “Artel Engineеring” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди. “Gold Dried Fruits Export” масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш салоҳияти билан танишди.

Шунингдек, меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.

М. ЭЛМУРОДОВ,

ЎзА мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn