XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 21 Сентябрь 2017

Россия Федерацияси делегацияси ташрифи

Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши Котиби Н. Патрушев бошчилигидаги Россия делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида 2017 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида навбатдаги маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органлари, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини кўриб чиқдилар. Минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Томонлар жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. 

Ташриф доирасида Россия делегациясининг Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар билан танишиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйиши кўзда тутилган. 

ЎзА.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+