XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 20 Сентябрь 2017

Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти

Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг қуйидагича баёнот берди:

«Мен Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганимдан ғоят мамнунман. Ўзбекистон раҳбарияти кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бу, аввало, яқинда амалга оширилган валютани тартибга солиш тизимидаги ўзгаришларга тегишлидир. Биз иқтисодиётни мустаҳкамлаш, янада кўп иш ўринлари яратиш, барқарор ва комплекс тараққиётга эришишда муҳим аҳамият касб этадиган ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз. 

Мен Президент Шавкат Мирзиёевни қўшни мамлакатлар билан минтақавий ҳамкорликни яхшилашга доир ташаббуслари билан қутлайман. Минтақавий ҳамкорлик сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш, самарали минтақавий энергетика тизимини яратиш ва транспортни ривожлантириш каби йирик муаммоларни ҳал қилишда жуда муҳим ўрин тутади. 

Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёни узоқ давом этади ва бу осон кечмайди. Мен иқтисодий ўсишнинг янада юқори суръатларига эришиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлида Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон билан қатъий ҳамкорликка тайёр эканини тасдиқлайман».

ЎзА

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган