XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 14 Сентябрь 2017

Ўзбекистон — Қозоғистон: Ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўлида

Жорий йил 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Мазкур олий даражадаги учрашув икки қардош мамлакат етакчилари ўртасида мустаҳкамланган интенсив ишончли мулоқотнинг давомига айланади.

Ўзбек ва қозоқ халқларининг тарихий-маданий яқинлиги ҳамда давлатимиз раҳбарининг минтақа мамлакатлари билан дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини сифат жиҳатидан янгилаш йўли Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали муносабатларни бундан-да ривожлантириш учун қулай имконият яратмоқда.

Бугунги кунда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ва апрель ойларида Қозоғистонга ташрифлари, 2017 йил июнь ойида Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити чоғидаги икки мамлакат Президентларининг учрашуви ҳамда телефон орқали кўпгина мулоқотлари ўзаро ҳамкорлик сўзда эмас, амалда янги босқичга чиқишига, икки томонлама муносабатлар қамровини сезиларли даражада кенгайтиришга кўмаклашдики, шу пайтга қадар ишга солинмаган йўналишлар ана шу қамровдан жой олди, десак, сира муболаға бўлмайди. Очилаётган мислсиз имкониятлар ва ҳамкорликнинг янги қирралари учрашувлар якуни бўйича имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма декларацияда, шунингдек, ишлаб чиқилган “йўл харитаси”да ҳам ўз тасдиғини топган.

Шубҳа йўқки, савдо-иқтисодий алоқалар ҳамкорликнинг энг изчил ривожланаётган соҳаларидан бири бўлиб қолди. Мисол тариқасида, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 11 фоиз ўсганини қайд этиш мумкин. Жорий йил март ойида Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида 2017 — 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик стратегияси қабул қилингани ҳам бундай кўрсаткичга эришишга кўмаклашди.

Давлатларимиз раҳбарлари томонидан барча соҳадаги муносабатларни фаоллаштириш йўли белгилаб берилгани туфайли март ойида Остонада бўлиб ўтган Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмаси ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари бизнес форуми жорий йилнинг иқтисодий воқеалари жадвалидан ўрин олди. Ташкил этилган мазкур бизнес-форумда 500 нафардан зиёд ўзбек ва қозоқ тадбиркорлари қатнашдилар, унинг якунлари бўйича умумий қиймати қарийб 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги савдо шартномалари ҳамда сармоявий битимлар имзоланди.

2017 йил май ойида Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчиларининг Шимкентда намойиш этилган икки кунлик кўргазмаси навбатдаги самарали тадбирлардан бири бўлди. Унда озиқ-овқат ва енгил саноат, қурилиш индустрияси, машинасозлик, металлургия, кимё, фармацевтика, мебелсозлик, кийим-кечак ҳамда эсдалик совғалар, спорт буюмлари ва ўйинчоқлар ишлаб чиқарадиган 230 корхонанинг қарийб 900 турдаги маҳсулотлари намойиш қилинди.

Қозоғистон пойтахтида бир неча кун бурун ўз ишини якунлаган “ЭКСПО — 2017” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида Ўзбекистоннинг муваффақиятли иштирок этганини ҳам айтиб ўтиш керак. “Келажак энергияси” мавзуида ўтказилган ушбу кўргазма ташкилотчиларининг маълумотларига қараганда, мамлакатимиз миллий павильони одамлар энг кўп ташриф буюрган кўргазма бўлмалари ўнлигидан жой олди.

Халқларимиз фаровонлигига хизмат қилаётган қўшма корхоналар ҳам давлатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ажралмас қисмини ташкил этади. Қозоғистоннинг автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи миллий компанияси — “AllurGroup” билан биргаликда Қўстанайда “GM Uzbekistan” автомобиллари йиғилиши бошлангани ушбу вилоят аҳолиси учун янги иш ўринларини яратиш имконини берди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон минтақалараро алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳам чоғланган. Бу интилиш жорий йил март ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимда ўз ифодаси топди. Шу йил 3-4 май кунлари Қўстанай вилояти ҳокими Архимед Мухамбетов бошчилигидаги Қозоғистон бизнес делегациясининг Ўзбекистонга келгани мазкур ҳужжат амалий жиҳатдан ҳаётга татбиқ этилаётганини намойиш қилди. Ўша ойнинг ўзида Жиззах вилояти ҳокими етакчилигидаги мамлакатимиз ишбилармон доиралари делегацияси Жамбил вилоятига борди, июнь ойида эса Жамбил вилояти ҳокими Карим Кокрекбаев бошчилигидаги Қозоғистон делегациясининг жавоб ташрифи ташкил этилди.

Автомобиль ҳамда темир йўллараро алоқаларнинг йўлга қўйилгани ҳам минтақалараро муносабатлар мустаҳкамланишига кўмаклашмоқда. 2017 йилнинг март ойида Алмати — Тошкент йўналишидаги темир йўл қатнови тикланди, июнь ойида эса Самарқанддан Остонага янги қатнов йўлга қўйилди. Июль ойида Қозоғистон давлат чегарасида “Оқ олтин — Целинный” ва “Малик — Сирдарё” автомобиль йўли (икки мамлакат ўртасидаги М-39 автомагистрали қисми) ўтказиш пунктларининг расмий очилиш маросими бўлди. Транспорт коммуникациялари савдо-иқтисодий ҳамкорлик билан бирга, икки халқ ўртасидаги маданий ришталарнинг мустаҳкамланиши ҳамда сайёҳликни ривожлантиришга ҳам кўмаклашади.

Шуни қайд этиш керакки, жорий йил апрель ойида Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳамедиули Ўзбекистонда бўлганида, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ўртасида 2017 — 2019 йилларда сайёҳлик соҳасидаги қўшма чора-тадбирлар режаси имзоланди.

Апрель ойининг ўша кунлари Қозоғистон делегацияси “Дам олиш дунёси — 2017” V халқаро Ўзбекистон сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди. Бугунги кунда Тошкент — Самарқанд — Бухоро — Хива ҳамда Шимкент — Туркистон — Остона йўналишлари бўйича биргаликдаги саёҳатларни ташкил этиш мамлакатларимиз сайёҳлик индустрияси вакилларининг диққат-эътиборида турибди.

Маданий-гуманитар ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларида истиқомат қиладиган минглаб этник ўзбек ҳамда қозоқлар муҳим ўрин тутишини ҳам қайд этиш жоиздир. Уларнинг маданиятлари ва ўзига хосликларини ривожлантириш мақсадида ҳар икки республикада миллий маданий марказлар, театрлар, фольклор ҳамда эстрада ансамбллари фаолият кўрсатаяпти.

Жорий йил 2 — 6 май кунлари Жанубий Қозоғистон вилоятининг “Дўстлик карвони” ўзбеклар заминида бўлганида, халқларимиз яқин қўшничилик ришталарига эга эканлиги яна бир карра ўз тасдиғини топди. 50 нафар оқсоқолдан иборат “Дўстлик карвони” Тошкентдаги қозоқ жамияти арбоби Тўлабий қабрини, сўнгра Самарқанддаги Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодир, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбараларини зиёрат қилди. Июнь ойида эса Ўзбекистоннинг қозоқ диаспораси вакиллари Остонада бўлиб ўтган V Бутунжаҳон қозоқлар қурултойида иштирок этдилар.

Ишонч билан айтиш мумкинки, Қозоғистон раҳбарининг давлат ташрифи доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоевнинг олдинда турган учрашув ҳамда музокаралари ўзаро ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш жараёнида биргаликда юқори марраларни забт этиш учун мамлакатларимиз интилишларининг мантиқий давоми бўлади.

Г. НУРЖОНОВА.

«Жаҳон» АА.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган