Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари –  хорижий оммавий  ахборот воситалари диққат марказида
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 13 Сентябрь 2017

Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари –  хорижий оммавий  ахборот воситалари диққат марказида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 сентябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида сўзлаган нутқи хорижий оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотди. Уларда давлатимиз раҳбарининг нутқида билдирилган асосий фикрларга алоҳида эътибор қаратилган кўплаб материаллар чоп этилгани ҳам бундан далолат беради.

Хусусан, Би-Би-Си Ўзбек хизмати (bbc.com/uzbek) Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ислом оламининг муаммоли масалалари, аввало, илм-фан ва технологиялар борасида ривожланган давлатлардан сезиларли даражада орқада қолаётганини -таъкидлаганини қайд этган.

Интернет нашр Президентимизнинг Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш бўйича ташаббусига алоҳида эътибор қаратган. 

Шунингдек, Би-Би-Си Шавкат Мирзиёевнинг мусулмон оламида фан ва технологиялар тараққиёти даражасига берган баҳосига, ИҲТга аъзо давлатлар катта молиявий салоҳиятга эга бўлса-да, иқтисодиётга инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишда фаоллик кўрсата олмаётганини афсус билан қайд этганига, фан ва технологияларни ривожлантиришга қўшилган ҳисса учун Ислом ҳамкорлик ташкилотининг халқаро мукофотини таъсис этиш ва уни кенг оммалаштириш ташаббусига ўқувчилар диққатини қаратган.

«Озодлик» радиоси (ozodlik.org) Ўзбекистон Президенти мусулмон мамлакатлари олимларининг фан ва технологияларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини муносиб тақдирлаш мақсадида ИҲТ мукофотини таъсис этишни таклиф қилганини, бу, айниқса, ёш олимларга илмий-технологик йўналишлардаги изланишларини янада фаоллаштиришга рағбат бўлишини қайд этган.

Uaport.net интернет нашри ўз мақоласида бундай ёзади: «Ўзбекистон Президенти -Шавкат Мирзиёев Ислом олами жаҳон илм-фани ва цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси билан фахрланишга тўла ҳақли экани, Марказий Осиё ҳудуди эса Шарқ Ренессансининг йирик маркази сифатида маълум ва машҳур бўлганини таъкидлади. Алгоритм асосчиси Ал-Хоразмий, қомусий олим Ал-Фарғоний, кўплаб фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган Ибн Синонинг бой илмий ва маънавий меросининг беқиёс аҳамияти тобора ортмоқда».

«Биз Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Доимий қўмитаси фаолиятини юксак баҳолаймиз ва унинг ишида янада фаол иштирок этишни режалаштирганмиз. Ташкилотимизнинг мазкур йўналишда ўн йиллик ҳаракатлар дастури натижалари белгиланган мақсадларга эришилганидан далолат беради, дея таъкидлади Ўзбекистон Президенти», деб ёзилади интернет нашрида.

vb.kg интернет портали Шавкат Мирзиёевнинг ИҲТга аъзо давлатлар олий таълим муассасаларининг халқаро даражаси пастлиги борасидаги сўзларига эътибор қаратган: «Аъзо давлатларнинг фақатгина 11 та олий таълим муассасаси жаҳоннинг 500 та энг яхши университети рейтингидан ўрин олган, холос. Ёки 2015 йилда дунё бўйича патент олиш борасидаги мурожаатларда бу мамлакатларнинг ҳиссаси атиги биру ўндан тўққиз фоизни ташкил этган».

Sputniknews-uz.com давлатимиз раҳбарининг ИҲТга аъзо айрим давлатлар ўз молиявий салоҳиятидан фан ва технологияларни ривожлантиришда фойдаланмаётгани тўғрисидаги сўзларини келтиради: «Аксарият мусулмон мамлакатлари бой табиий захираларга, катта молиявий салоҳиятга эга бўлса-да, иқтисодиётга инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишда фаоллик кўрсата олмаётганини афсус билан қайд этиш лозим».

«Ўзбекистон раҳбари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда глобал иқлим ўзгариши масаласига кўпроқ эътибор қаратиш, юқори самарали компьютер марказларини яратиш, ёш олимлар ва ёшлар билан комплекс ишлаш орқали ушбу вазиятдан чиқиш мумкинлигини таъкидлади», деб қайд этади манба.

Kazpravda.kz нашри ИҲТ Доимий қўмитасининг аъзо давлатлар ҳудудида олтита Юқори самарали компьютер марказини ташкил этиш тўғрисидаги тавсиясига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон шундай марказлардан бирини ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёр эканини билдиргани ҳамда Мусулмон олами ёш олимлари халқаро марказини тузишни таклиф этганига алоҳида эътибор қаратган.

Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги ИҲТ Фан ва технологиялар саммитини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги таклифи ҳам хорижий оммавий ахборот воситаларининг алоҳида эътиборини тортди.

Мазкур масала ҳақида тўхталар экан, Kant.kg давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини келтиради: «Аъзо давлатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, аҳолининг муносиб ҳаёт даражасини таъминлаш мақсадида Фан ва технологиялар бўйича саммитни ҳар уч йилда бир марта ўтказишни ва ушбу таклиф қўллаб-қувватланган тақдирда, кейинги саммитни 2020 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёр эканимизни билдирмоқчиман».

Мазкур ташаббус ca-news.org веб-сайти материалида ҳам ўз аксини топган: «Остона саммитида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг Фан ва технологиялар бўйича саммитига мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди».

Интернет нашри Ўзбекистон раҳбарининг ушбу ташаббуси Ташкилотга аъзо давлатлар томонидан кенг қўллаб-қувватланганини қайд этади ҳамда ИҲТ Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити Остона декларацияси бандларидан бирини келтиради: «Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ўзбекистон Президентининг ИҲТ Фан ва технологиялар бўйича иккинчи саммитини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги таклифини мамнуният билан қабул қиладилар».

«Биз ИҲТ Бош котибияти ва КОМСТЕК (ИҲТнинг Фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Доимий қўмитаси) Ўзбекистон ҳукумати билан Ўзбекистонда ИҲТ Фан ва технологиялар бўйича иккинчи саммитини чақиришга керакли тайёргарлик ишларини бошлашга ваколат берамиз», дейилади декларацияда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ саммитидаги нутқи оммавий ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди, интернет фойдаланувчилари томонидан ижобий баҳоланди ва фаол қўллаб-қувватланди. Нутқ бўйича кўплаб изоҳлар билдирилгани ва ундаги фикрлар турли нашрларда қайта чоп этилгани ҳам ана шундан далолат беради.

Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбари томонидан ИҲТ саммитида Ташкилотнинг фан ва технологияларни ривожлантириш соҳасидаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришга доир билдирилган ташаббуслар интернет ҳамжамияти томонидан юксак баҳоланди ва кенг қўллаб-қувватланди. Бугунги кунда ҳам интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқлар диққат марказида бўлиб турибди.

ЎзА.