Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш сифат босқичига кирди
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 13 Сентябрь 2017

Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш сифат босқичига кирди

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамиятни -модернизация қилишнинг муҳим мақсадлари акс этган бўлиб, айни чоғда унинг ижросига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада муваффақиятли амалга оширишга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ этишнинг олтита асосий йўналиши белгилаб берилди. Албатта, бу ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ҳамда фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини самарали рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади.

Концепцияда “Давлат бошқаруви асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, уларнинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмаларини ташкил қилиш ва тугатишнинг аниқ мезонлари ҳамда тартиб-таомилларини жорий этиш бўйича нормаларни ифодалаш белгиланди. Шунингдек, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Инновация фаолияти тўғрисида”ги, “Давлат хизмати тўғрисида”ги ҳамда “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича аниқ вазифалар назарда тутилди.

Айтиш мумкинки, мазкур саъй-ҳаракатлар ижросини таъминлашда депутатлик корпуси масъулияти янада ошади.

Шу билан бирга, Концепцияда белгиланган илмий-тадқиқот ҳамда инновацион фаолиятнинг замонавий ютуқларини жорий қилишнинг самарали механизмларини яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унга инвестицияларни кенг жалб этиш, уларни янада ривожлантиришни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришга доир вазифалар долзарб аҳамиятга эга.

Қолаверса, Концепцияда назарда тутилган табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ҳамда энергия тежайдиган технологияларни, шу жумладан, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллашни ривожлантиришга доир вазифаларни амалга оширишда “Муқобил энергия манбалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомилига етказиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритишимиз талаб этилади. Айни чоғда “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳам янада фаоллик кўрсатишимиз зарур.

Бундан ташқари, Фармон билан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси нормаларини амалий рўёбга чиқариш бўйича 40 дан ортиқ аниқ тадбирларни кўзда тутувчи “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бу Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали бажаришда муҳим қадам бўлди, десак, асло янглишмаймиз.

Умуман айтганда, маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу тамойилни ҳаётга татбиқ қилиш, давлат бошқаруви тизимини бюрократиядан холи этиш ҳамда бошқарув қарорлари қабул қилиш тизимининг фаолият самарадорлигини ва шаффофлигини ошириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ҳамда технологиялар тизимини, жамоатчилик ва парламент назоратининг, энг аввало, коррупция кўринишларининг олдини олишга қаратилган самарали шаклларини жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини кафолатлаш, энг муҳими, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР