Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси мажлиси
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 11 Сентябрь 2017

Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси мажлиси

Тошкентда 9 сентябрь куни Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Хитойнинг инвестиция, савдо-саноат, иқтисодиёт, энергетика, нефть-газ, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника, кимё саноати каби соҳалар учун масъул вазирлик ҳамда идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Абдулла Арипов, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби, Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Мэн Цзяньчжу ва бошқалар Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи саноат компаниялари билан узоқ муддатли ва манфаатли алоқалар йўлга қўйилгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи якунлари ўзаро муносабатларни янги мазмун билан бойитиб, барча соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Бугунги кунда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда мамлакатимизда электр ва гидроэнергетика, нефть-газ, кимё саноати, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишларда 60 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилган. Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокидаги 700 дан ортиқ компания ва корхоналар фаолият юритмоқда. Шундан 88 таси тўлиқ Хитой сармояси асосида ташкил этилган. Юртимизда Хитойнинг 73 компанияси ўз ваколатхонасига эга.

Мажлисда икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, инвестиция, энергетика, нефть-газ, юқори технологиялар ва бошқа қатор соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ҳамкорлигида бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, сармоявий, молиявий ҳамда техникавий ҳамкорлик, тадбиркорлик субъектларининг бевосита алоқаларини рағбатлантиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Улуғбек ШОНАЗАРОВ, 

ЎзА мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР