XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 23 Август 2017

“Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида

Яқинда АҚШда чоп этиладиган нуфузли “Foreign Affairs” журналининг электрон сайтида “Марказий Осиёда умидбахш тараққиёт” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақола қароргоҳи Вашингтон шаҳрида жойлашган Америка ташқи сиёсати кенгаши вице-президенти Илан Берман қаламига мансуб.

“Foreign Affairs” веб-саҳифасини бир ойда ўртача 2,1 миллион нафардан зиёд киши ўқийди. Журнал ва унинг электрон нусхаси расмий доиралар ҳамда экспертлар орасида жуда катта нуфузга эга бўлиб, мамлакат сиёсатини шакллантирувчи нашрлардан бири саналади. Унда давлат раҳбарлари, вазирлар, юқори даражадаги бошқа сиёсатчиларнинг мақолалари мунтазам чоп этилиб турилади.
“Бугун Евроосиё маконида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда, — дейилади “Марказий Осиёда умидбахш тараққиёт” мақоласида. — Хусусан, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш сингари янги анъаналар сезилаяпти”. Мутахассиснинг фикрича, воқеаларнинг бундай ривож топиши тарихий асослар билан боғлиқ. “Минг йилликлар давомида бу замин савдо, илм-фан ҳамда инновациянинг глобал маркази бўлиб хизмат қилган”.
“Минтақада амалга оширилаётган жараёнларнинг асосий омили Ўзбекистондаги ўзгаришлардир, — деб ҳисоблайди эксперт. — 2016 йилнинг сентябрь ойида мамлакат Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашди. Олий мақомга сайланган Шавкат Мирзиёев ўз маъмуриятига устувор масалалар сифатида фуқаролик жамияти ва дипломатия майдонида фаолликни ошириш лозимлигини белгилаб берди”.
“Шавкат Мирзиёев минтақа муаммоларини ҳал қилишда ўзгача йўл топишга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, Тошкентнинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан очиқ, дўстона ҳамда прагматик сиёсат олиб боришга содиқ эканини қайд этди. Лавозимга келгач эса, у ваъдасининг устидан чиқди”, дейди америкалик эксперт. Сиёсатчи бу борада муҳим муваффақиятлар сирасига Ўзбекистон раҳбарининг Туркманистонга амалга оширган давлат ташрифлари якунини, Қозоғистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини, шунингдек, Қирғизистон билан муносабатларни мўътадиллаштириш жараёни бошланганини киритди.
Мақолада Ўзбекистоннинг Тожикистон билан дўстона алоқаларни равнақ топтиришга қаратилган интилишларига юқори баҳо берилади. Мисол сифатида ўзаро ҳамкорликда транспорт коммуникациясини йўлга қўйиш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш сингари ижобий жараён суръати қаламга олинади.
“Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган қизғин чора-тадбирлар минтақадаги бошқа давлатларнинг эътиборидан четда қолмаяпти. Улар Тошкент олиб бораётган яхши қўшничилик сиёсатини қўллаб-қувватлашмоқда”, дея ёзади И. Берман.
Қўшма Штатлар анъанавий равишда Евроосиё маконига хавфсизликка таҳдиддан сақловчи қалқон ҳудуди зонаси, минтақанинг ҳукмрон давлатлар билан муносабатлардаги “савдо” объекти ҳамда рақобат майдони, деб қарарди. Бироқ минтақадаги воқеалар ривожи, экспертнинг фикрича, “Вашингтон учун собиқ иттифоқ таркибида бўлган маконни геосиёсий марказ деб билиш ва Марказий Осиё давлатлари билан қандай муносабатлар ўрнатиш тўғрисида ўйлаб кўрадиган фурсат етиб келганини англатмоқда”.

«Жаҳон» АА.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+