Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам»
XS.UZ
Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди
  • 22 Август 2017

Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам»

Ўзбекистон ва Туркманистон халқларини азалий қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари боғлаб туради. Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар барча соҳада янги босқичга кўтарилган. Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири ШИРИЕВнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА мухбири билан суҳбати шу ҳақда бўлди.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил Туркманистонга икки марта ташриф буюрди. Ушбу ташрифлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга қандай суръат бахш этди, эришилган келишувлар қандай амалга оширилмоқда?
— Икки қардош мамлакатнинг давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот мунтазамлик касб этгани Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда стратегик аҳамиятга эга.
Мазкур учрашувлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлади, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган шерикликнинг барча йўналишига мустаҳкам пойдевор қўйди. Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзолангани бунинг ёрқин тасдиғидир.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таъкидлаганидек, «…дўстлик, яхши қўшничилик, яқин савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик, ташқи сиёсий масалаларда ўзаро англашув нафақат халқларимиз манфаатларига хизмат қилади, балки Марказий Осиё ва унинг ташқарисида ҳам хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда асосий омил бўлади».
Икки томонлама муносабатларимизда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Шу ўринда мамлакатларимизнинг мазкур масалага доир ёндашувлари ўзгармас ва изчил эканини таъкидлашни истардим. Туркманистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёнинг тинч ва барқарор тараққиётини таъминлайдиган мустаҳкам ва самарали механизмларни яратиш, яхши қўшничилик муносабатларига риоя этиш ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олишнинг қатъий тарафдоридир.
Бу борада қўшни Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туркманистон ва Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини ҳал этишга доир ёндашувлари ўхшаш эканини таъкидлаш лозим. Мамлакатларимиз Афғонистондаги вазиятни фақат тинч йўл билан, сиёсий воситалар орқали, кенг умуммиллий мулоқот асосида тартибга солиш мумкин, деган якдил фикрда қатъийдир.
Тинчлик ва хавфсизлик масалалари билан бир қаторда, мамлакатларимиз барқарор тараққиётнинг муҳим таркибий қисмлари — энергетик хавфсизлик, халқаро транспорт-транзит алоқасини ривожлантириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида биргаликда ҳаракат қилмоқда.
Туркманистон ва Ўзбекистон минтақада йирик энергетик лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Йилига 25 миллиард куб метргача газ етказиш қувватига эга Туркманистон — Ўзбекистон — Қозоғистон — Хитой газ қувури лойиҳаси шулар жумласидандир.
Мамлакатларимизнинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги ҳам мустаҳкамланмоқда. Бундан кўзланган мақсад — Марказий Осиё, Европа, Яқин Шарқ транспорт тизимларини бирлаштирадиган мустаҳкам замонавий инфратузилма яратишдир. Хусусан, Туркманистон Грузия, Туркия, Руминия ва бошқа мамлакатларнинг Қора денгиздаги портларига элтувчи Ўзбекистон — Туркманистон — Каспий денгизи — Жанубий Кавказ йўналиши бўйича транспорт йўлагини яратиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу борада Туркманистон ва Ўзбекистонни боғловчи Амударё устидан ўтган автомобиль ва темир йўл кўприкларини барпо этиш бўйича кенг кўламли иккита қўшма лойиҳа амалга оширилганини қайд этиш жоиз. Ушбу автомобиль кўпригининг узунлиги 1600 метр, темир йўл кўпригининг узунлиги 1750 метрдир.
Шунингдек, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокида Марказий Осиёдан Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига халқаро транспорт ва транзит коридори барпо этиш бўйича 2011 йилда Ашхободда имзоланган беш томонлама битимни амалга оширишни янада фаоллаштириш юзасидан келишув мавжуд.
Мамлакатларимиз саноат, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, транспорт, энергетика ва бошқа муҳим соҳаларда тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

— Халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар асрлар мобайнида шаклланган яхши қўшничилик, умумий тарих, тил, маданият, анъана ва урф-одатлар ўхшашлигига асосланган. Бугунги маданий-гуманитар ҳамкорлик ана шундай мустаҳкам пойдеворга таянган ҳолда, изчил ривожланиб бормоқда.
Туркман ва ўзбек халқлари аждодларимизнинг бой маданий ва илмий меросини асраб-авайлаб, авлоддан-авлодга етказиб келмоқда. Халқларимиз бир-бирининг санъатини, адабиётини ўрганишга катта қизиқиш билан қарайди. Ушбу интилишни рағбатлантириш, доимий маданий ва илмий алоқаларни кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
Туркманистон ва Ўзбекистон туризмни ривожлантириш борасида ҳам катта салоҳиятга эга. Бунда мамлакатларимизнинг жаҳон эътиборини тортаётган бой тарихий-маданий мероси, ноёб табиий объектлари муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Туркманистон Ўзбекистон Республикаси билан маданий алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратади. Кейинги йилларда икки мамлакат санъат усталарининг қўшма концертларини ўтказиш, Туркманистон ва Ўзбекистонда ташкил этилаётган халқаро ижодий фестивалларда иштирок этиш анъанага айланган.
Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатлари бугун ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам, дея қатъий айта оламан. Биз келажакка ишонч билан қарашимиз, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқишимиз учун етарли асослар мавжуд.

— Яқинлашиб келаётган Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрами муносабати билан халқимизга тилакларингиз.
— Фурсатдан фойдаланиб, қардош Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 26 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман, мамлакатингизга янада равнақ ва янги-янги зафарлар тилайман.
Биз Туркманистон билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари, ўзаро ҳурмат ва самимий муносабатлар боғлаб турадиган Ўзбекистон эришаётган улкан ютуқ ва марралардан ҳамиша хурсанд бўламиз.

ЎзА мухбири
А. САМАДОВ ёзиб олди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР