Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 12 Август 2017

Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида вакиллик органлари, депутатлар фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтилган.

Президентимизнинг жорий йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми бўлиб, унда ислоҳотларнинг жойларда муваффақиятли амалга оширилишини таъминлашга оид чора-тадбирлар ижро этилишининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш белгилангани  муҳим аҳамиятга эга.

Бинобарин, қарор билан маҳаллий Кенгашларнинг ушбу жараёндаги иштироки ва роли алоҳида кўрсатилди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари мажлисларида ҳар чоракда секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳар бир ҳудудга бириктирилган масъул мансабдор шахслар, депутатлар ва сенаторлар иштирокида эшитилади. Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар томонидан  секторлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар ифодасини топди.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам пойтахт туманларини  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини янада оширишга қаратилгани билан ниҳоятда долзарбдир. 

Қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти вакиллик органларининг Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда иштирок этишини таъминлаш ва уларнинг бюджет соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш мақсадида пойтахт -туманларида халқ депутатлари Кенгашларини ташкил этиш масаласи акс эттирилган.

Амалдаги қонун ҳужжатларида туман бўйсунувидаги шаҳарларда ҳамда шаҳар таркибидаги туманларда халқ депутатлари Кенгашлари тузилмаслиги белгиланган. Бу эса, ўз навбатида, Тошкент шаҳри туманлари даражасида, ўша ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш юзасидан муҳокамалар ўтказиш имконини чеклаган эди.

Юртимизда ҳозирги кунда фақат пойтахтимизда шаҳар таркибидаги туманлар мавжуд бўлиб, Тошкент шаҳрининг туманларида халқ депутатлари Кенгашларини ташкил этиш учун Конституция ва бошқа қонунлардаги юқорида кўрсатиб ўтилган тақиқни олиб ташлаш, янги Кенгашлар ташкил этилиши муносабати билан шаҳарлардаги туманлар ҳокимларини лавозимга тасдиқлаш ҳаётий заруратга айланди. Шунингдек, уларнинг ҳисоботларини эшитиш халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан амалга оширилишини белгиловчи тартиб ўрнатиш ҳамда сайловни белгиланган тартибда ўтказишни назарда тутувчи нормаларни қонунчиликка киритиш мақсадида мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Айтиш жоизки, ушбу ҳужжатда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни конституциявий қоидалар асосида, 2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиш белгиланмоқда. Туман Кенгашларининг сайланган депутатлари эса ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ, 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайлов натижаларига кўра, уларнинг янги таркиблари шакллантирилгунига қадар амалга оширишларини белгилаш назарда тутилаяпти. 

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши пойтахт жамоатчилигига Тошкент шаҳридаги социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишдаги иштироки ва ролини кучайтириш, туманларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш имконини беради. Шу билан бирга, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор дастурларини амалга ошириш, туманларнинг бош режалари ва қурилиш қоидалари, маҳаллий солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг миқдорларини белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, улар бўйича имтиёзлар бериш устидан назорат қилиш механизми ўрнатилишини таъминлашга хизмат қилади.

Мухтабар ҲУСАНОВА, 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.