XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 12 Август 2017

Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда

Аввал хабар қилинганидек, мамлакатимиз сиёсий партиялари сиёсий кенгашларининг мажлислари танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтди. Уларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаcидан келиб чиққан ҳолда, сиёсий партиялар олдига қўйилган вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди, шунингдек, бу борада тегишли чора-тадбирлар дастурлари қабул қилинди.

Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида асосий эътибор партия фаолиятини тубдан янги босқичга кўтариш, кенг миқёсли -ислоҳотларнинг оддий иштирокчиси ва кўмакчисидан уларнинг ташаббускорига, янгиланишларнинг асосий ижрочисига айланиш масалаларига қаратилди. Шунингдек, партия фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси кўриб чиқилди. 

Мажлисда O‘zLiDeP ўз дастурий мақсад ва вазифаларини, мафкуравий соҳадаги ишларини қайта кўриб чиқиб, уларга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиши, бунда жаҳон тажрибасини ўрганиши принципиал жиҳатдан муҳим экани алоҳида таъкидланди. Партиянинг ҳудудий кенгашлари электоратни ўйлантираётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларнинг амалий ечимларини излаш бўйича ишлари қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди. Қолаверса, O‘zLiDeP депутатлик корпуси, айниқса, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолиятини янада кучайтириш, партия электорати манфаатларига дахлдор соҳалар учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини амалга ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Қайд этилганидек, депутатлар олдида турган устувор вазифалардан бири — қонун лойиҳаларини парламентда муҳокама этиш ва қабул қилишда партиявий ёндашув ҳамда фракциянинг қатъий позициясини тизимли равишда ишлаб чиқишни йўлга қўйиш лозим. Шу билан бирга, қонунларни қабул қилишда одамларнинг муносабатини ўрганиш, қонун лойиҳалари муҳокамаларини маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда энг чекка қишлоқларда ташкил этиш даркор.  

Сиёсий кенгаш йиғилишида партиянинг ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, кадрлар захирасини шакллантириш бўйича фаолиятини такомиллаштиришга доир долзарб масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Бу борада партиянинг Ёшлар бўлими фаолиятини янада кучайтириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг пленуми видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.  

Пленумда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан назорат қилинадиган давлат бошқаруви органлари доирасини аниқлаш, уларнинг ҳисоботи ва ахборотини тегишлича фракция мажлислари ва партия гуруҳлари ташаббуси асосида маҳаллий Кенгашларда эшитиш бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш, мавжуд муаммоларни тегишли давлат бошқаруви органларига киритиш ҳамда амалиётга татбиқ этилишини назорат қилиш партия депутатлик корпусининг муҳим вазифаси экани таъкидланди.

Партия фракциясининг парламентдаги Демократик кучлар блоки билан чинакам баҳс-мунозараларини, принципиал тортишувларини кучайтириш, шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган ҳар бир масалани фракция йиғилишларида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, муҳокама этилишини таъминлаш зарурлиги айтиб ўтилди.

Пленумда партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди. 

Партиянинг ёшлар билан ишлаш фаолиятидаги камчиликлар ҳамда бу борада “Ёш адолатчилар” қаноти кенгашининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир режалари ҳам иштирокчилар томонидан кенг муҳокама қилинди. Айниқса, ёш олимлар билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этишни йўлга қўйиш, уларнинг инновацион ғоялари ва илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Партия тизимида кадрлар билан ишлашни тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда фаол, жонкуяр ва ташаббускор партия фаоллари ва депутатларини масъул лавозимларга кадрлар захирасига киритиб бориш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Партияларнинг сиёсий кенгашлари йиғилишларида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган