XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 12 Август 2017

Одил судловга хизмат қилади

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг судьялар билан учрашувда билдирган таклифлари асосида судьяларнинг ўз фаолияти бўйича Судьялар олий кенгаши аъзолари иштирокида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериш тартиби йўлга қўйилди. Хусусан, Гулистон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раисининг ахбороти тингланди.

Маълум бўлишича, ўтган ярим йилликда айрим турдаги жиноятлар бирмунча кўпайган. Бу нафақат судьялар, айни чоғда халқ вакиллари, умуман, барча-барчани янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди.

— Маҳаллий вакиллик органидаги илк чиқишимизданоқ судьяларнинг депутатлар олдида ахборот бериб туриши шахсий масъулиятимизни  янада ошириши баробарида, асосий мақсад — жиноятларнинг камайишида муҳим аҳамиятга эгалиги маълум бўлди, — дейди жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди раиси Абдусаттор Абдураззоқов. —  Негаки, берган ахборотимиз орқали депутатлар ҳудуддаги жиноятчиликнинг ҳақиқий аҳволидан тўлиқ хабардор бўлиб боради. Бу эса уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятида нимага кўпроқ эътибор бериш зарурлигини аниқлашда қўл келади. Ўз навбатида, депутатларнинг таклифлари одил судловни амалга оширишимизда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида суд тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи ҳамда муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.  

— Президентимизнинг  суд органлари ходимлари билан учрашувидан сўнг соҳада янги босқичга қадам қўйилди, — дейди фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти суди судьяси Гулнорахон Асранова. — Давлатимиз раҳбарининг маърузасида таъкидланган таклиф ва фикрлар фаолиятимизни самарали ташкил этишда асосий дастур бўлаяпти. Ушбу маъруза барчамизни ўзимизнинг вазифамизга сидқидилдан ёндашиб, уни масъулият билан адо этишга ундади, десак, айни ҳақиқат. Зеро, суд инсон тақдиридек ўта масъулиятли масалани муҳокама этар экан, бу борада хато қилишга асло ҳаққимиз йўқ. Шу боис ҳар бир ишни адолатли ҳал этиш, унга амалдаги қонунлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш энг бирламчи вазифамиз, таъбир жоиз бўлса, бурчимиздир. 

Сессияда қайд этилганидек, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди томонидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида 11 минг 32 та фуқаролик иши кўрилиб, ҳал қилинган. Жиноят ишлари бўйича вилоят судларида эса 3 минг 22 нафар шахсга нисбатан 2 минг 321 жиноят иши кўриб чиқилган. Вилоят иқтисодий суди томонидан олти ой давомида кўриб чиқилган ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига 274 миллиард 866 миллион сўм ундириш ҳақида ҳужжатлар қабул қилинган. Республика бюджетига 200 миллион сўмга яқин ихтиёрий равишда давлат божи тўланган бўлса,  суд қарорларига асосан 4 миллиард сўмдан ортиқ давлат божи ундирилиши белгиланган.

Шундан сўнг вилоят фуқаролик, жиноят ишлари ва иқтисодий судлар раислари Ж. Қорабоев, Р. Раҳимов ҳамда А. Шукуруллаев амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот беришди. Янги ташкил этилган вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчи Д. Халилов ушбу тизимнинг мақсад ва вазифалари  ҳақида сўз юритди. 

Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши сессиясида судлар томонидан ҳисобот даврида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилгани алоҳида эътироф этилди.

— Жорий йилнинг биринчи ярми давомида 95 нафар фуқарога нисбатан 74 та жиноят иши кўриб чиқилди, кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 41 тага кўпайган, —  дейди жиноят ишлари бўйича Бахмал тумани суди раиси О. Рўзиқулов. — 49 та иш бўйича айблов ҳукми чиқарилди, 28 нафар шахсга нисбатан 24 та иш тугатилди. Айни чоғда 66 нафар шахсга нисбатан 49 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган бўлиб, шундан 56 нафар фуқарога жазо -тайинланди, 3 нафар шахс жазодан озод қилинди, 6 нафарига эса жазо тайинланмасдан айблов ҳукми чиқарилди.

Суд раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериш амалиёти мамлакатимизнинг барча ҳудудида тобора изчиллик касб этмоқда.

«Халқ сўзи» мухбирлари материаллари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган