XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 05 Август 2017

«Тараққиёт стратегияси» марказида қонун лойиҳаси муҳокама этилди

“Тараққиёт стратегияси” марказида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига -бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши ҳамда мақсади сифатида белгилаб берилган. Айни пайтда Вакил фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш тизимидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада кучайтириш бўйича тизимли ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, жорий йил 31 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунга биноан, Вакилга масалаларни Конституциявий судга кўриб чиқиши учун киритиш, суд мажлисларида қатнашиш ҳамда ушбу мажлислар чоғида кўрилаётган масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги ҳамда бир қатор бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши Омбудсман институтига давлат идораси, парламент назорати субъекти ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича миллий муассаса сифатида ўзига хос масъулият юклайди.

Қонун лойиҳасига киритилган 9 та янги модда юқорида кўрсатиб ўтилган қонунлардаги қоидаларни тўлиқ акс эттиришга ҳамда Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишларини аниқ тартибга солишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасида Омбудсманнинг парламент палаталаридаги йиллик ҳисоботини эшитиш муддатлари, унинг минтақавий вакиллари мақоми, уларнинг ваколат ҳамда мажбуриятлари, жисмоний ва юридик шахслардан, жумладан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган шахслардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш тартиби қатъий белгиланаяпти.

Тадбирда қонун лойиҳасининг жойларда муҳокамаси ўтказилиши маълум қилинди. Парламентимиз қуйи палатасининг биринчи ўқишида қабул қилинган ушбу ҳужжат лойиҳаси www.ombudsman.uz расмий сайтига жойлаштирилди. Келиб тушадиган барча -таклиф ҳамда мулоҳазалар ҳар томонлама ўрганилади ва қонунчилик ташаббуси субъектларига тақдим этилади.

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган