XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 05 Июль 2017

Маъмурий судлар фаолият бошлади

Республикамиз суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини шу йилнинг 1 июнидан фаолиятини бошлаган маъмурий судлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Хўш, ушбу суднинг асосий вазифаси нималардан иборат? Шу савол билан Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Мумин АСТАНОВга мурожаат қилдик.

— Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг туб замирида, энг аввало, ҳалқимизнинг азалий орзу-ниятларини рўёбга чиқариш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсади мужассамдир, — дейди  М. Астанов.

— Маъмурий судлар ташкил этилиши ҳам шу мақсадга қаратилган. Маълумки, давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этиш вазифаси кўзда тутилган бўлиб, ўтган даврда бу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилди. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 44-моддасига кўра,  ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари ғайриқонуний хатти-ҳаракати устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. 

Шу пайтга қадар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни кўриб чиқиш фуқаролик ишлари бўйича ва хўжалик судлари томонидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар эса жиноят ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилаётган эди. Шунингдек, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги, давлат органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низолар умумюрисдикция (фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар) судлари ҳамда хўжалик судлари томонидан кўрилиб келинди. Эндиликда ушбу тоифадаги ишлар янги ташкил этилган маъмурий судлар томонидан амалга оширилади. 

Ҳозир 207 та маъмурий суд ташкил қилиниб, 262 та судьялик лавозими штати ажратилган ва уларнинг барчаси бино билан таъминланган. Айни чоғда ушбу судларни етук малакали кадрлар билан тўлдириш борасида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Маъмурий судларга фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдек масъулиятли вазифа юклатилганидан келиб чиқиб, уларга фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларда бой тажриба тўплаган малакали судьяларни тайинлашга катта эътибор қаратилаётганини ҳам айтиш зарур. 

Умуман, янги фаолият бошлаган маъмурий судлар фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоялашда мустаҳкам қўрғон бўлиб хизмат қилади.

«Халқ сўзи» мухбири 

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ ёзиб олди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган